Суяклар — одам ва умуртқали ҳайвонлар скелетининг асосий қисми. Суяк тўқимаси бириктирувчи тўқиманинг бир хили. Суяк бўғимлар, бойламлар, мускуллар ва ўзига бириккан пайлар билан бирга таянчҳаракат аппаратини ҳосил қилади. Суяк ҳужайралар (остеоцитлар, остеокластлар) ва ҳужайралар оралиғи минерал моддалардан таркиб топган. Остеоцитлар ҳужайралар оралиғи моддаси билан ўралган; ўсимталар ёрдамида ўзаро туташган; суяк тўқимасида моддалар (оқсил, сув, ион) алмашинувини, остеобластлар эса суяклар ҳосил бўлишини, уларнинг сўрилиш (резорбсия) жараёнини таъминлайди. Остеобластлар ва остеокластларнинг бирга таъсири суякнинг ўсиши ва функсионал зўриқиши ўзгаришининг асосини ташкил этади. Ҳужайралараро модда коллаген (оссеин) толалар ва асосий моддадан иборат, бу моддалар суякнинг пишиқ ва мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Суяк тўқимаси коллагени ўзига хос полипептидларнинг кўплиги билан тоғайдан фарқ қилади. Асосий модда гликопротеидлар ва протеогликанлардан ташкил топган. Минерал компонента апатит, сулфат ва калсий карбонат кристалларидан иборат. Суяк эмбрионал ривожланиш даврида бириктирувчи тўқима-мезенхимадан ҳосил бўлади. Бирламчи суяк ички тоғай скелетнинг суякланишидан (елка, сон ва бошқалар), иккиламчи суяк тери ости тангачаларидан (пешона, тепа ва бошқа суяклар) вужудга келади.

Суяк тузилиши ва шаклига кўра узун, яъни найсимон (сон, болдир ва бошқалар), ясси, яъни сербар (тўш ва бошқалар) ва калта (умуртқалар ва бошқалар) бўлади. Найсимон суякларнинг ўрта қисми (диафиз) ва икки учи (эпифиз) бор. Диафиз зич моддадан, эпифиз ва ясси ҳамда калта суяклар танаси ғовак моддадан иборат. Диафиз бўшлиғида ва эпифиз ғовак моддаси оралиғида илик бўлади. Суяк сирти бириктирувчи тўқимадан ташкил топган суяк усти пардаси-периост, ички илик бўшлиғи томондан худди шунга ўхшаш эндост билан қопланган. Диафиз 4-15 мкм калинликдаги пластинкалардан иборат бўлиб, улар орқали қон томирлари ва нервлар ўтади.

Суяк-калсий ва фосфор депоси ҳисобланади. Паратгормон ва калсиотонин гормонлари кон плазмасида калсий миқдорини ва остеокластларнинг сўрилиш фаоллигини бошкариб туради. Суяк тўқимаси жуда фаол регенерация хусусиятига эга бўлиб, организмда тўхтовсиз янгиланиб туради. Шу сабабдан суякнинг механик хоссалари ҳам организмга тушадиган юкка мос равишда ўзгариб боради. Одам скелети суяк таркиби умр давомида янгиланиб туради (яна қаранг Суяк синиши, Суяк чиқиши, Скелет).

Одам скелети 200 дан ортиқ алоҳида-алоҳида суяклардан иборат. Скелет қуйидаги бўлакларга ажратилган тана суяклари (умуртқалар, қовурғалар ва тўш суяги), калла суяги (мия ва юз қисмларидан иборат), елка камари (курак ва кутубхонаси ўмров суяклари), қўл суяклари (елка, билак ва қўл панжа суяклари), чаноқ суяклари (ёнбош, қов ва ўтирғич суяклар) ва сон, болдир ҳамда оёқ панжа суякларидан иборат.

**Остеология**

      1. 1. Остеология (Лотинча *остеон* — суяк, *логос* — таълим).

Бу анатомия фанининг бир бўлими бўлиб, суякларнинг тузилиши, уларнинг скелетдаги ўрни, шакли ва ривожланишини ўрганади.

  • **Тиббий остеология:** Шифокорлар учун суякларнинг соғлом тузилишини ўргатади.
  • **Қиёсий остеология:** Ҳар хил турдаги ҳайвонлар ва инсон суякларини бир-бирига солиштириб ўрганади.
      1. 2. Антропология ва Биоархеология

Бу соҳа мутахассислари қадимий суяк қолдиқларига қараб жуда кўп маълумотларни „ўқий олишади“:

  • **Ёши ва жинси:** Суяк чоклари ва тос суяги шаклига қараб одамнинг неча ёшда ва қайси жинсда бўлганини аниқлашади.
  • **Ирқи:** Сиз юқорида сўраган **курак тишлар** ёки калла суяги шаклига қараб одамнинг қайси ирққа мансублигини айтишади.
  • **Касалликлар:** Суяклардаги изларга қараб, одам ҳаётлигида қандай касалликлар билан оғриганини ёки нима сабабдан вафот этганини билиш мумкин.
      1. 3. Суд-тиббий остепологияси (Форенсиc Остеологй)

Жиноят қидирув соҳасида ишлатилади. Топилган суяк қолдиқлари орқали шахсни аниқлаш, унинг бўйи, вазни ва ўлим ҳолати ҳақида хулоса беради.

      1. 4. Палеонтология

Миллион йиллар олдин яшаган ҳайвонлар (масалан, динозаврлар) ва қадимий одам аждодларининг суякларини (тошга айланган қолдиқларини) ўрганади. Бу фан орқали ер юзида ҳаёт қандай ривожланганини биламиз.

      1. 5. Ортопедия ва Травматология

Бу соф тиббий йўналиш бўлиб, суякларнинг синиши, деформацияси ва касалликларини (масалан, остеопороз — суяк мўртлашиши) даволаш билан шуғулланади.

---

      1. Суяклар ҳақида қизиқарли фактлар:
  • **Тирик тўқима:** Суяк шунчаки қаттиқ каркас эмас, у доимо ўзгариб турувчи тирик тўқимадир. Инсон организмидаги суяклар ҳар 7-10 йилда тўлиқ янгиланади.
  • **Энг кичик суяк:** Қулоқ ичидаги „узангича“ суяги бўлиб, унинг узунлиги бор-йўғи 3 мм атрофида.
  • **Темирдан қаттиқ:** Суяк массаси жиҳатидан пўлатдан енгил, лекин мустаҳкамлик борасида баъзи пўлат турларидан қолишмайди.


Суяклар тузилиши, ривожланиши ва вазифаларига кўра қуйидагича таснифланади.

1. Найсимон суяклар: узун суяклар — елка, билак, сон ва болдир суяклари қўл ва оёқ скелетини ташкил қилиб, таянч вазифасини бажаради; Найсимон суяклар ричаг ҳаракатини бажариб, таянч ва мудофаа вазифасини бажаради Найсимон суякламинг ўрта қисми танаси— диафизи (диапҳйсис) силиндр ёки учбурчак шаклда. Найсимон суякламинг танасида суяк илиги канали бор. У ларн ин г кенгайган учи — эпифиз (эпипҳйсис) деб аталади. Унда қўшни суяк билан бирлашувчи бўғим юзаси (фаcиэс артиcуларис) бўлиб, у бўғим тоғайи билан қопланган. Эпифиз асосан ғовак моддадан тузилган, устидан юпқа зич модда қоплаб туради. Суякни ғовак моддаси соҳасида уни ҳосил қилувчи суяк тўсинлари орасида болаларда ва катталарда қизил илик жойлашган. Диафизни эпифизга ўтиш жойи метафиз (метапҳисис) дейилади. Бу соҳада зич модда юпқалашиб кам айиб боради; м этафиз ғо в ак тузилишга эга.

2. Г 'овак суяклар: а) узун ғовак суяклар — тўш суяги ва қовурғалар; б)калта ғовак суякларига—умуртқалар, қ о 'л-о й о қ, кафт усти ва кафт олди суяклари киради, улар к о 'п қиррали шаклга эга. У лар асосан ғовак моддадан тузилган бўлиб, юпқа зич модда қатлами билан қопланган.

3.Ясси суяклар ҳимоя вазифасини бажариб, тана бўшлиқларини ҳосил қилишда иштирок этади (калла қопқоғи, чаноқ ва курак суяклари). Бу суяклар ташқи зич қават (ламина эхтерна) ва ички зич қават (ламина интерна) ўртасида жойлашган майда катакчали ғовак моддадан (диплоэ) ташкил топган.

4, Аралаш суяклар турли хил тузилишга эга қисмлардан иборат. Умуртқанинг танаси тузилиши жиҳатидан ғовак суякларга, равоғи ва ўсим талари ясси суякларга киради. Ҳаво сақловчи суяклар танасида шиллиқ парда билан қопланган ҳаво билан тўла бўшлиқ бўлади. Уларга калланинг пешона, понасимон, юқори жағ ва ғалвиисимон суяклари киради. Ҳар бир суякнинг юзасида мушаклар, уламинг пайлари, фассия, бойламлар бошланадиган ва бирикадиган ҳосилалар бўлади. Улами апофизлар (апопҳйсис) деб аталади. Булаига бўртиқ (тубер), дўмбоқча (туберcулум), қирра (cриста) ва ўсимта (проcессус) киради. Суякнинг юзалари ўзаро чеккалар (марго) билан чегараланади. Баъзи бир суякда нерв ва қон томирлар ётган жойларда эгатлар (сулcус) юзага келади. Суякнинг ички юзасида унинг ичига кирувчи озиқлантирувчи тешик (форамина нутриcиа) бўлади.

Адабиётлар