Suyak uni
Суяк уни — сўйилган моллар суягидан ёғсизлантирилиб, буғда елимсизлантирилиб тайёрланадиган ва қишлоқ хўжалиги. ҳайвонларига, паррандаларга бериладиган минерал озуқа. Су. минерал моддаларга, айниқса, калсий (1 кг да 245 г) ва фосфор (118 г) га бой. Асосан, омихта емларга, силосга, консентрат озуқаларга қўшиб, майдаланган илдизмеваларга аралаштириб берилади. Су. ни, шунингдек, балиқларга, бўтқа ҳолига келтириб мўйнали ҳайвонларга ҳам бериш тавсия этилади. Бир кечакундузда соғин сигирларга 60—200, новвосларга (1 ёшгача) 1540, қўйларга 35, уй паррандаларига (товуқ, ўрдак, ғоз, курка) 3—10 г дан берилади. Су. аралаш емга озуқа массасининг 1% миқдорида қўшилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |