Суюнчи2 — ўртапишар қовун нави. Ўзбекистон сабзавот, пол из экинлари ва картошкачилик институтида Шакарпалак 2580 навини Ҳиндистондан келтирилган ярим ёввойи Кутана нави билан чатиштириш ва такрорий чатиштириш (беккросс) усулида чикарилган (А.С. Шчукина, Р. А. Ҳакимов, С. Т. Пессова, С. Халилов; 1995). Асосий поя уз. 1,5—2,5 м, бир тупда 250—300 та оталик, 35—45 та оналик гуллари ривожланади, 1—3 та қовун беради. Қовуни чўзинчоқтухумсимон, оғирлиги 2,0—2,5 кг. Сирти тўрли, пусти оқишлимонранг, қўшалоқ жимжима йўл билан қопланган, эти қизил, карсилдоқ, серсув, ширин, таркибида 10,6—11,8% гача канд бор. Уруғи йирик, оч сариқ. Уруғи униб чиққанидан кейин 83—87 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 200—250 с/га. Оқпалак ва фузариоз касаллигига чидамли. Узоқ масофаларга ташишга ярокли. 2002-йилдан Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Фарғона вилоятларида раёнлаштирилган.