Суюнчи — бирон қувончли воқеа тўғрисида хушхабар келтирувчига бериладиган совға, мукофот, севинчи. С. узоқ, сафарга, ҳарбий хизматга бориб соғсаломат келган киши тўфисида, фарзанд (ўғил ёки қиз) туғилганда ва бошқа ҳақида 1марта хушхабар келтирган кишига ёшига қараб берилади. С. пул, белбоғ, дўппи, яктак, тўн, кийимлик ва жонлиқ (қўй, эчки) каби шаклларда ҳам берилиши мумкин.