Suyuqlanish
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Суюқланиш – модданинг қаттиқ кристалл ҳолатдан суюқ ҳолатга утиши; иссиқлик ютилиши билан кечадиган жараён. Суюқланаётган модданинг таркиби ўзгармаса конгурент суюқланиш, ўзгарса инконгурент суюқланиш дейилади. Бунга Галлий киради. У қаттиқ ҳолатдан 29,26 °C да эрийди. Қо'лда.Суюқланиш жараёнида модданинг тартибли кристалл тузилиши бузилади, кристаллар юзасида ва кристаллитларнинг ўзаро чегаралари яқинида суюқ микротомчилар пайдо бўлади. Қиздирилган сайин бу микротомчилар йириклашади ва бир-бирига қуйилиб, суюқ фаза бўлиб шаклланади, кристаллар эса фрагментлар шаклига ўтиб то тўлиқ йўқолгунга қадар ўлчамлари кичиклашади. Майда кристалл полидисперс моддаларнинг суюқ ҳолатга ўтиши ўзгармас температурада эмас, балки маълум температуралар оралиғида амалга ошади; энг майда кристалларнинг суюқланиш температурасидан бошланади ва энг йирик кристалларнинг суюқланиш температурасида тугайди. Қаттиқ эритмалар ҳам ўнлаб температура оралиғида суюлади. Бу температура оралиғи ҳолат диаграммасига мос равишда эритмалар таркибига боғлиқ.
Анорганик ҳолат моддалар 275 °C дан (гелий 4Не) 3380 °C гача (волфрам W) температура оралиғида суюқланади. Суюқланиш температураси энг юқори бўлган бирикмаларга гафний нитрид ҲфН (3300 °C), сирконий карбид ЗрC (3887 °C), тантал карбид ТаС (3985 °C) ва гафний карбид ҲфC (3890 °C) киради. Органик моддалар 350—850 °C да суюқланади. Суюқланиш табиатда (Ер юзасида муз ва қорнинг эриши, минералларнинг магмалар ҳосил қилиб суюқланиши ва бошқалар), фан ва техника, қуйиш, кавшарлаш, соф моддалар олишда муҳим аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |