Suzib yuruvchi pirog
Сузиб юрувчи пирог (инглизча: пиэ флоатер) — айниқса Аделаидада кўп учрайдиган австралияча таом. Одатда помидор қайласи қўшилган ҳолда қуюқ нўхат шўрвасидаги гўштли пирогдан иборат бўлади. Таом 1890-йилларда яратилган деб ҳисобланади, Сузиб юрувчи пирог Жанубий Австралия пирогли аравачаларда сотиладиган таом сифатида машҳурликка эришган. 2003-йилда Сузиб юрувчи пирог Жанубий Австралия мероси белгиси сифатида тан олинган[1].
Тарих
Гўштли нўхат шўрва узоқ вақтдан бери инглиз ошпазлик тарихининг бир қисми бўлиб келган, у ҳақида ХИХ-асрда „пирог билан нўхатли кечлик“ (Ёркширда), „илонбалиқ билан нўхатли шўрва“, димланган дамплинглар ёки сосиска билан (шўрвадаги дамплинглар „сузиб юрувчи“ деб номланган) дея эслатиб ўтилган. Улар даромадлари чекланган одамлар гуруҳларини, масалан, спорт мусобақасида ёки ўрим-йиғим вақтида[2] боқиш учун фойдали бўлган таомлардан келиб чиққан бўлиши мумкин. Сузиб юрувчи пирог одатда анъанавий австралия гўштли пирогидан иборат бўлиб, одатда сузиб юрувчи, лекин баъзан қуюқ кўк нўхат шўрвасили косага ботирилган (анъанавий равишда тескари) бўлади[3]. Унга кўпинча помидор қайласи қўшилади, лекин ўз хоҳишингизга кўра ялпиз қайласи, туз, қалампир ёки солод сиркаси комбинациясини ҳам қўшишингиз мумкин[4].
Жанубий Австралиядаги дастлабки маълумотларга кўра, Сузиб юрувчи пирог Порт-Пирида дунёга келган ва 1890-йилларда қандайдир Эрн „Пакана“ Бредли томонидан ўйлаб топилган, аммо бу ҳақиқатан ҳам шундайми ёки йўқми ва бу айнан қандай содир бўлганлиги номаълумлигича қолмоқда[5][6][7][8][9].
Пирогли аравачалар
Жанубий Австралиядаги Аделаидада пирогли аравачалар 1870-йиллардан бери мавжуд[10]. Сузиб юрувчи пироглар, одатда, кечки овқат сифатида кўчада кўчма пирогли аравачаларда сотилар эди. Пирогли аравачалар — бир ёки икки томонида „дераза“си бўлган трейлер, вагонча ёки аравача (дастлаб отга қўшилган) бўлиб, у ерда мижозлар харид қилган таомларини ейиш учун ўтиришган ёки (кўпинча) туришган. Пирогли аравачани одатда тушлик пайтида ва кечки вақт жойига кўчириларди. Ҳаракат гавжум бўлиб, кўчада тўхташ жойига эҳтиёж пайдо бўлганлиги сабабли аравачаларда пиёдалар йўлакаси томонга қараган битта ойнага пайдо бўлди ва улар куннинг тиғиз вақти ўтганидан сўнг жойидан кўчадиган бўлди. Улар кечгача ёки эрталабгача ишлашарди, шундан сўнг улар кундузги турар жойларига қайтарилар эди.
2003-йилда Жанубий Австралия Миллий Фонди Сузиб юрувчи пирогнинг 130-йилдан ортиқ давом этган тарихини кузатди. Сузиб юрувчи пирог Жанубий Австралия Миллий Донди (Натионал Труст оф Соутҳ Аустралиа) томонидан Жанубий Австралия мероси белгиси сифатида эътироф этилган, гарчи у ҳозир жуда кам жойларда, жумадан, Cафé де Вилис, Норwоод Параде даги Энжой Бакерй[11], Кинг Уилям Стрит даги Кингс Ҳеад Пуб[12] ва Уппер Стурт универсал дўконида мавжуд. Анъанавий нўхат шўрвали ёки замонавий қовоқ шўрвали Сузиб юрувчи пирогларни, шунингдек, Приcес Фреш новвойхоналарида ҳам топиш мумкин[13].
Манбалар
- ↑ Тҳе глориоус меат пиэ анд ҳумбле пиэ флоатер Архивировано 22 сентября 2012 года. абc.нет.ау/са Ретриэвед 2010-11-27
- ↑ Рина „Тҳе Пиэ Cарт“. www.тҳепиэcарт.cом.ау. 2018-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-декабр.
- ↑ "Блуэ боилер пеас" аре wҳоле дриэд греэн фиэлд пеас, нот cарлин пеас, мапле пеас ор блаcк пеас, ас аре усед фор „мушй пеас“ ин Энгланд.
- ↑ самеморй.са.гов.ау Архивная копия от 4 марта 2016 на Wайбаcк Мачине Ретриэвед 2010-11-27
- ↑ „Тҳе Пиэ Cарт“. 2021-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-сентябр.
- ↑ „Пиэ флоатер инвентед ин Порт Пириэ - Аустралиан фоод ҳисторй тимелине“. 2021-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-сентябр.
- ↑ „Пиэ флоатер 'фоундед ин Пириэ' | Тҳе Реcордер | Порт Пириэ, СА“. 2021-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-сентябр.
- ↑ „16-май 1914-йил - Адвертисинг - Трове“. 2021-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-март.
- ↑ „Соутҳ Аустралиан пиэ cарц“. 2021-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-сентябр.
- ↑ Пиэ Флоатер энтрй ат тҳе Натионал Труст оф Соутҳ Аустралиа Архивировано 17 декабря 2003 года.
- ↑ „Энжой Бакерй - Cаффе. 24 Ҳоур Бакерй он Тҳе Параде, Норwоод СА“ (эн-ус). www.энжойбакерй.cом.ау. 2017-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-декабр.
- ↑ „Кингс Ҳеад Мену“ (эн-ус). кингшеадпуб.cом.ау. 2020-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-сентябр.
- ↑ Приcес Фреш Архивная копия от 27 сентября 2021 на Wайбаcк Мачине, приcесфреш.cом.ау
Ҳаволалар
- Аустралиан Флоат Флоат Cаке Архивная копия -да архивланган