Svami Vivekananda

Свами Вивекананда (асл номи Нарендранатх Датта) (1863-йил, 1-декабр, Калкутта — 1902-йил, 7-апрел, Белур) — ҳинд мутафаккири, диний ислоҳотчи ва жамоат арбоби. 1880—84 йилларда Калкутта унтида фалсафани ўрганди. Рамакришна таълимоти билан танишди. 1893-йил веданта таълимотини тарғиб қилиш мақсадида АҚСҲ, Буюк Британия, Хитой, Японияга сафар қилди. 1897-йил "Рамакришна ҳидояти" диний-ислоҳотчилик жамиятига асос солди. В. "Ҳиндистонни қайта тиклаш" оқимининг вакили сифатида мамлакат озодлиги ва мустақиллиги учун курашчилар сафига қўшидди. Халқ оммасини Ҳиндистоннинг ягона умиди ва асосий кучи деб, ҳиндуизмнп мустақиллик учун курашнинг мафкуравий воситаси деб билли. Диний, табақавий ва миллий тенгсизликка қарши чиққан В. ижтимоий таркибни ўзгаришсиз қолдирган ҳолда ислоҳотлар ўтказиш тарафдори эди. В. таклиф этган "ислоҳот" маънавий ҳаёт доираси билан чегараланиб, жамият ва шахсни қайта тарбиялаш, онгда "инқилоб" ясаш, ҳар бир шахс ва миллатда маориф орқали веданта ғояларини ёйиш билан кифояланар эди. Ислоҳ этилган диннинг вазифаси, В. фикрича, аҳолининг энг камбағал доираларига ёрдам беришдир. Санъат, илм-фан ва дин — буларнинг ҳаммаси ҳақиқатга етишишнинг ҳар хил йўллари, холос Аммо ҳақиқатга эришишнинг зарурий шарти Шанкара (788—820)нинг ягона қарашини билишдир.
В. таълимоти Ҳиндистонда озодлик ҳаракатига ёрдам берди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |