Свазилар (ўзларини — амасвази, амангване деб аташади) — банту халқлари гуруҳига мансуб халқ, Эсватини (660 минг киши) ва ЖАРнинг кўшни раёнларининг асосий аҳолиси (1,2 млн. киши). Шунингдек, Мозамбикда ҳам яшайдилар. Умумий сони 1,87 млн. киши (1990й.лар, ўрталари). Свази тилида сўзлашади. Анъанавий эътиқодлар сақланган, бир қисми баптистлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил