СВЕЙГ (Зwеиг) Арнолд (1887.10.11, Грос-Глогау, Полша 1968.26.11, Берлин) - немис ёзувчиси ва жамоат арбоби. 1907—15 йилларда Брослау, Мюнхен, Берлин университетларида ўкиган. 1933-йилдан антифашист сифатида муҳожирликда, 1948-йилдан Берлинда яшаган. "Клавдия ҳақидаги новеллалар" (1912) романида, ҳикоялар, киссалар, драмаларида анъанавий реализм ва модернизм белгилари кузатилади; романда санъат билан воқелик, ижод билан пул ҳукмронлиги орасидаги зиддият тасвирланади. "Оқ одамларнинг катта уруши" ижтимоий-психологик эпопеяси (6 романдан иборат, 1927—57), жумладан, "Унтер Гриша ҳақидаги можаро" (1927), "Верденда олинган тарбия" (1935) романлари 1913—18 йиллар воқеаларини қамраб олган ва "кичик одам"нинг уруш пайтидаги муаммоларига бағишланган. Шу туркумдаги "Вандсбек болтаси" (1943, иврит тилида) романида эса фашизмга хизмат қилган немис майда буржуа табақаларининг ахлоқий тубанликлари фош этилган.