Svyatoslav I
Святослав И (? 972) - Киевнинг улуғ князи. Княз Игорнинг ўғли. 964 йилдан бошлаб Киевдан Ока, Волга бўйи, Шимолий Кавказ ва Болқон ярим оролга юришлар қилган; вятичларни хазарлар ҳукмронлигидан озод этган, Волга Булгорияси билан урушган, Хазар хоқонлигини тормор келтирган (965), 967 й. Болгария билан Дунай бўйига эгалик қилиш учун курашган. Венгерлар, болгарлар ва бошқа билан иттифоқ бўлиб, Рус—Византия урушини олиб борган (970—971). Киев давлатининг ташқи сиёсий аҳволини мустаҳкамлаган. Днепр остоналарида бижанаклар томонидан ўлдирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |