Svyatoslav Rixter

Святослав Теофилович Рихтер (20-март 1915, Житомир — 1-август 1997, Москва) — рус пианиночиси. Халқ артисти (1961), Меҳнат Қаҳрамони (1975). ХХ аср мусиқа ижрочилик санъатининг атокли намояндаси, улкан ижодий қудрат, ёрқин ўзига хослигига эга санъаткор[1]. Мусиқадан илк сабокларни отасидан олган. Москва консерваториясини тугатган (1946). Ижодига юксак бадиий таъсирчанлик, теран мазмундорлик ва бадиий яхлитлик хос. Ниҳоятда кенг репертуаридан мумтоз ва ХХ аср композиторлари асарлари ўрин олган. 1934-йилда илк якка консерт берган. 60 йиллик ижрочилик фаолияти давомида Европа, Осиё (жумладан, бир неча марта Ўзбекистонда ҳам), Америка мамлакатларида гастролда бўлган. Давлат мукофоти (1950), Россия Давлат мукофоти (1995) лауреати[2].
Манбалар
- ↑ Жеан-Пиэрре Тҳиоллет, 88 нотес поур пиано соло, "Соло неc плус ултра", Нева Эдитионс, 2015, п.50. ИСБН 978 2 3505 5192 0.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |