Схемотехника - радиотехника, алоқа, автоматика, ҳисоблаш техникаси ва бошқаларнинг электрон қурилмаларини тахлил ва синтез қилиш муаммоларини ўз ичига олган илмийтехникавий йўналиш. Юқорида санаб ўтилган қурилмаларнинг аниқ ишлашини таъминлаш ва уларнинг таркибига кирадиган элементларнинг параметрларини ҳисоблаш учун қўлланади. "С." термини ХХ аср 60й.ларида кўп функсияли электрон қурилмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ равишда пайдо бўлган. С.нинг назарий базасини чизиқли ва ночизиқли электр занжирлари назарияси, электродинамика, математик дастурлаш, автоматлар назарияси ва бошқа ташкил қилади. Электр ва радиоэлементлар (резисторлар, конденсаторлар, диодлар, транзисторлар ва бошқалар) ва интеграл микросхемалар электрон қурилмаларнинг элементлар базаси сифатида хизмат қилади.