Схоластика (юнонча: счоластикос — мактабга, олимга оид) — диний дунёқарашни назарий асослашга интилувчи диний фалсафа. Ўрта асрларда Ғарбий Европада тараққий этган. У илоҳиётақида асосларини рационалистик методика ва формал мантиқ масалалари ("масала талашиш") билан боғлайди. С.нинг асосий мақсади — динни ҳимоя қилиш. Схоластлар Платон, Аристотелиинг таълимотларни ўз мақсадларига мослаштириб, христианлик ақидаларини асослаш йўлида талқин этишган. С. бир неча даврга бўлинади. Илк С (11 —ХИИ асрлар) Иоанн Скот Эриугена, Анселм Кентерберилик таъсирида бўлган. Худони табиат билан, яратувчини яратилган билан айнанлаштириш Эриугена таълимотига хос эди. Шу сабабли черков ҳукмдорлари Эриугена китобларини "сўнгги нусхасигача ёқиб ташлаш"га фатво беришган. Универсалиялар хусусидаги баҳсда схоластик реализм (Гилом)га номинализм (Росселин), шунингдек, консептуализм (Абеляр) қарамақарши туради. Етук С. (12— ХИИИ асрлар) Буюк Алберт ва Фома Аквинскийнинг христиан аристотелизми ва аверроизм (Сигер Брабанцкий ва бошқалар) бўлиб, у асосан Париж университетида кенг ёйилган. Кейинги С. (ХИИИ—ХИВ асрлар) вакиллари — Иоанн Дуне Скот, У. Оккам. С.га Уйғониш даври гуманистлари қарши чиққанлар. Уларнинг таъсирида С. ўзининг мафкурадаги устувор мавқеини йўқота бошлади. С.нинг янгидан жонланиши, айниқса, Испанияда жонланиши (ХВИ—ХВИИ асрлар, Ф. Суарес, М. Молина) контрреформация билан боғлиқдир. Кўчма маънода С. — ҳаётдан ажралиб қолган, беҳуда, мавғум фикр юритиш.