Syanbi
Сянби, шибай, саби — қад. Хитойнинг шимолида яшаган қабилалар иттифоқи. Хитой манбаларига кўра, С.лар мил. ав. ВИИИ—В асрларда шанрунг (тоғлик одамлар) ёки баййи (оқ ажнабийлар) деб номланган туркийлар таркибидаги бир қавмдир. "С." атамаси Хитойнинг шим.шарқидаги тоғ номидан олинган. Мил. ав. ИИИ асрда ҳунлар ўзларининг шарқидаги қабилаларни тобе этишга ҳаракат қилганда, айрим қавмлар Сянби тоғига қочиб борган, уларҳам "С." дебаталган.Мил. ав. 140— 86 йилларда С.лар жан.ғарб томонга кўчган ва ҳунларга эл бўлган. Ҳунлар ғарбга кўчгач, С.лар улар ҳудудини эгаллаган. Шундан сўнг С.лар кучайиб қабилалар иттифоқига айланган. Мил. ИИ асрда хитойлар билан узоқ вақт кураш олиб борганлар. ИИИ асрнинг 1-ярмида С.ларнинг мурун қабиласи ҳозирги ХХРнинг Кўккўл (Синхай) ўлкасига кўчиб, у ердаги чянларни тобе этиб, Туюйхун давлатини ташкил қилган. С.ларнинг туба сянби (тоба сянби) деб аталган қисми Мўғулистонда қолиб, сўнгги Ян (Хоуян), Ғарбий Ян (Сиян), Жанубий Ян(Нанян) каби хонликларни барпо этган. 386-йил тўба сянбилар Тўбагўй бошчилигида Шимолий Вей хонлиги (386—534) ташкил этишган. Ушбу хонлик емирилгач, С.ларда яна бўлиниш юз берган. Уларнинг сифу номли бир қисми Ғарбий Чин (Сицин), туфа номли бошқа бир кисми Жан.Лянг (Нанлянг) ҳокимлигини тузган. ВИИИ—ИХ асрларда С.лар бошқа халқларга қўшилиб кетиб, алоҳида этнос сифатида тилга олинмаган.
Абдулаҳад Хўжаев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |