Syansyan masjidi
Сянсян масжиди (хитойча: 先贤清真寺) – Хитойнинг Гуандун вилояти Гуанчжоу шаҳри Юэхиу туманидаги масжид. Бу Гуанчжоудаги энг катта масжиддир.
| Масжид | |
Сианхиан масжиди
先贤清真寺 | |
| Жойлашуви | 23°08′44.5″Н 113°15′38.8″Э / 23.145694°Н 113.260778°Э |
| Манзил | Но. 901, Жиэфанг Шимолий йўли, Юэхиу, Гуанчжоу, Гуандун, Хитой |
| Йўналиши | суннийлик |
Тарих
Масжид дастлаб 629-йилда Тан сулоласи даврида қурилган. Хуэйлар қабристони деб ҳам аталади. Чунки у ерда дафн этилган 40 машҳур араб мусулмон даъватчилари шарафига мўлжалланган қабристон эди[1].
Масжид Мин сулоласи меъморчилиги услубида қурилган. Умумий майдони 1860 м2, шу жумладан қурилиш майдони 1 077 м2 ташкил этади. Намозхона, айвон ва бошқа иншоотлардан иборат. Намозхона икки қаватли бино бўлиб, 1000 нафар намозхонни сиғдира олади[2].
Ичи боғ услуби кўринишига эга. Масжид ичида кўплаб дарахтлар ва гуллар мавжуд[3].
Транспорти
Масжидга Гуанчжоу темир йўл стансиясидан шарқ томон пиёда бориш мумкин.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Гуангзҳоу Хианхиан Мосқуэ“. Муслим2чина.cом. 2017-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-август.
- ↑ „Гуангзҳоу Хианхиан Мосқуэ“. Ислам ин Чина. Қаралди: 2021-йил 10-август.
- ↑ „Гуангзҳоу Хианхиан Мосқуэ“. Муслим2чина.cом. 2017-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-август.