Сйбилле Бедфорд, ОБЕ (1911-йил 16-мартда туғилган – 2006-йил 17-февралда вафот этган) – асли Германияда туғилган инглиз ёзувчиси, реал воқеликка асосланган ва ярим автобиографик китоблар муаллифи, „Олтин қалам“ мукофоти совриндори.

Сйбилле Бедфорд
Файл:Сйбилле Бедфорд 1989.жпг
Бедфорд, 1989-йил
Таваллуди
Сйбилле Алеид Элса вон Счоэнебеcк

16-март 1911-йил
Вафоти 17-феврал 2006-йил(2006-02-17)
(94 ёшда)
Лондон, Англия, Буюк Британия

Ёшлик даври

Сйбилле Алеид Элса вон Счоэнебеcк Пруссия Қироллигининг Шарлоттенбург шаҳрида немис аристократи, истеъфодаги подполковник Махимилиан Жосеф вон Счоэнебеcк (1853–1925) ва унинг немис рафиқаси Элисабетҳ Бернҳардтлар оиласида туғилган[1]. Сйбилле Бадендаги Фелдкирч қал’асида отаси сингари католик динига эътиқод қилган ҳолда вояга етган. Отасининг Элизабетҳ Марчесани билан биринчи турмушидан ўгай синглиси бор эди. Бедфорднинг ота-онаси 1918-йилда ажрашишган ва у бироз қашшоқ шароитда катта бўлган. Отаси 1925-йилда вафот этган. Сйбилле эса онаси ва ўгай отаси билан Италияга яшаш учун кўчиб кетган[2]. Ўша йилларда у Англияда Ҳампстеадда ўқиган[3].

1920-йилларнинг бошларида Сйбилле тез-тез Англия ва Италияга саёҳат қилган. Италияда фашизм кучайиши билан унинг онаси ва ўгай отаси Франсиянинг жанубидаги Провенcе шаҳрида жойлашган Санарй-сур-Мер балиқчилар қишлоғига кўчиб келишган. Сйбилленинг ўзи у ерда яшаб, Алдоус Ҳухлей билан дўстлашган. Бедфорд ўша даврнинг кўплаб немис ёзувчилари, жумладан, Тҳомас Манн ва Бертолт Брехт билан мулоқотда бўлган[4].

Фаолияти

Уруш тугаганидан сўнг, Бедфорд бир йилни Мексикада ўтказган. Унинг ушбу саёҳатидан олган тажрибалари 1953-йилда нашр этилган „Тҳе Судден Виэw: а Мехиcан Жоурней“ номли саёҳатномасида акс этган. Бедфорд 1940-йилларда яна Франсия ва Италияга борган.

Бедфорднинг илк романи „А Легаcй“ 1956-йилда нашр этилган ва 1975-йилда ББC телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилган. Ушбу китобни Франcис Кинг „ХХ асрнинг энг яхши китобларидан бири“ деб таърифлаган. Эвелйн Wаугҳ эса Нанcй Митфордга йўллаган мактубида шундай деб ёзган эди: "Мен бу ажойиб „Бедфорд хоним“ ким эканлигига жуда қизиқяпман"[5]. Китоб бир қарашда бадиий асардек туюлса-да, аммо автобиографик хусусиятга эга бўлган. Унда отасининг Германиядаги ҳаёти, шунингдек, муаллифнинг у ердаги болалик даври акс эттирилган. Асар омма томонидан илиқ қабул қилинган, бу эса Бедфордга ижодий фаолиятини давом эттиришида кўмакчи бўлган[6]. Қолаверса, Бедфорд ҳаёти давомида яна учта роман ва кўплаб илмий асарлар нашр эттирган. Бадиий адабиётда у саёҳатчи ёзувчи ва юридик мухбир сифатида танилган.

1945-йилда Эстҳер Мурпҳй билан учрашиб қолган ва улар бир-бирларини ёқтириб қолишган. Аммо уларнинг муносабатлари бир неча йилгина давом этган. Кейинчалик улар умрбод дўст бўлиб қолишган[7].

Бедфорд 1950-, 1960- ва 1970-йилларда Франсия, Италия, Британия ва Португалияда яшаган ва ўша вақтларда америкалик бир қанча романлар муаллифи Эда Лорд билан алоқалари яхши бўлган[8][2].1979-йилда Бедфорд Лондоннинг Челсеа шаҳрига келиб жойлашган. 1981-йилда Британия империяси ордени билан тақдирланган. У, шунингдек, ПЕН клубида ишлаган ва Қироллик Адабиёт Жамиятининг аъзоси бўлган. Бедфорднинг энг охирги ёзган асари 2005-йилда нашр этилган „Қуиcксанд“ номли хотиралар китоби ҳисобланади[9].

Манбалар

  1. ↑ Фелдкирч ин литерарисчен Зеугниссен
  2. ↑ 2,0 2,1 Обитуарй фор Сйбилле Бедфорд ин Тҳе Даилй Телеграпҳ, 21 Фебруарй 2006.
  3. ↑ Жане Жакеман: "Фунералс ин Берлин (анд Суссех)", ин Тҳе Индепендент он Сундай, 18 Фебруарй 2000, 30 Септембер 2007да асл нусхадан архивланди, қаралди: 25 Фебруарй 2018
  4. ↑ Жане Жакеман: "Фунералс ин Берлин (анд Суссех)", ин Тҳе Индепендент он Сундай, 18 Фебруарй 2000, 30 Септембер 2007да асл нусхадан архивланди, қаралди: 25 Фебруарй 2018.
  5. ↑ Қуотед ин тҳе аутҳор’с интродуcтион то тҳе Пенгуин Модерн Cлассиcс эдитион, 2005, п. хвиии.
  6. ↑ Аутҳор’с интродуcтион то Пенгуин Модерн Cлассиcс эдитион.
  7. ↑ „Элудинг Магнифиcент Монуменц: Тҳе Стйлиш Ливес оф Эстҳер Мурпҳй, Мерcедес де Аcоста, анд Мадге Гарланд“. боокслут. Қаралди: 2018-йил 11-январ.
  8. ↑ Жоан Аcоcелла: „Пиэcеwорк. Тҳе wритингс оф Сйбилле Бедфорд“[сайт ишламайди], ин Тҳе Неw Ёркер, 18 Април 2005
  9. ↑ Ревиэwед ин Тҳе Спеcтатор 7 Новембер 2020