Сюдад-хуарес - Мексиканинг шим. қисмидаги шаҳар, РиоБраводелНорте дарёси бўйида, АҚШнинг ЭлПасо ш. қаршисида жойлашган. Чиуауа штатида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Металлсозлик, пахта тозалаш, кўнпоябзал, озиқовқат ва бошқа саноат корхоналари, университет бор. Кх. (пахта, чорвачилик) раёнининг савдо маркази. Шаҳарга 1659-йилда ЭлПасоделНорте номи билан асос солинган. 1888-йилдан шаҳар мақоми берилган ва ҳозирги номи билан аталади. Туризм ривожланган.