Syuita
Сюита (франс. суите — қатор, изчиллик) — чолғу мусиқанинг асосий туркумли шаклларидан бири ва мусиқий жанр. Қисмлар тартиби, сони, ҳарактерининг маълум қонунқоида билан катъий чегараланмаганлиги, аксарият ҳолларда қўшиқ ва рақс билан узвий боғлиқлиги С.ни соната ва симфониядан ажратиб туради. Бир неча мустақил (одатда, контраст) қисмлардан ташкил топиб, улар умумий бадиий мақсадда бирлаштирилади. С.нинг илк кўринишларида ХВИ асрга хос секин ва тез суръатли рақслар қиёсланган. ХВИИ асрда И.Я. Фробергер ижодида қадимий рақс С.нинг мумтоз намунаси юзага келган. У 4 рақс — ўртача суръатли аллеманда, тез — куранта, секин — сарабанда ва жадал — жигадан ташкил топиб, лютня, клавесин, оркестр ва бошқа учун мўлжалланган. Классик С.нинг юксак намуналарини И.С.Бах ва Г.Ф.Генделлар яратган (ХВИИИ аср). Драматик спектаклларга ёзилган мусиқий лавҳалардан тузилган С.лар (Э. Григнинг "Пер Гюнт", Ж. Бизенинг "Арлезианка"), шунингдек, балет Слари (П. Чайковский, Д. Шостакович, И. Стравинский ва бошқалар), кинофилмга ёзилган мусиқий лавҳалардан танланган С.лар (С. Прокофев, Г. Свиридов) ҳам кенг ўрин олган. "С." атамаси бир қанча рақслардан иборат мусиқали хореографик композицияни ҳам билдиради. ХИХ—ХХ асрларда рақсий бўлмаган (Р. Шуман, "Карнавал"; А. Шёнберг, Фортепиано учун С. ва бошқалар), баъзан дастурли (Н. РимскийКорсаков, "Шаҳризода"; М. Мусоргский, "Кўргазмадан суратлар"), вокал (Д. Шостакович, "М.Светаеванинг 6 та шеъри") С.лар яратилди. Ўзбекистон композиторларидан В. Успенский, А. Козловский, М. Бурҳонов, М. Ашрафий, С. Юдаков, Д. Соатқулов, Д. Зокиров, Б. Гиенко, С. Бобоев, Сайфи Жалил кабилар симфоник ва ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестри, шунингдек, фортепиано ва бошқа созлар учун турли С.лар яратишган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |