Сюник подшолиги - Арманистоннинг жан.шарқий қисмида мавжуд бўлган давлат (Х асрнинг 2-ярми — ХИИ асрлар). Асосчиси — Смбат; 970 й. подшоҳ деб эълон килинган. ХИ асрнинг 1яр мида Васак И ва Смбат ИИ даврида равнақ топган. Сюник тоғ ўлкасида 43 қалъа, 48 монастир ва 1000 дан зиёд қишлоқбўлган. Аҳолининг асосий машғулоти — деҳқончилик ва чорвачилик. Сюник подшолиги 1170 й. салжуқийлар томонидан босиб олинган.