Syurix
Сюрих — Швейсариянинг шимолий қисмидаги шаҳар. Сюрих кантонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 336,8 минг киши (1998-йил). Сюрих ва Лиммат дарёси бўйидаги порт. Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим саноат ва савдо-молия маркази. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик, тикувчилик, ёғочсозлик, полиграфия ва озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет (1833), Швейсария музейи, Кунстха-уз (ХИВ-ХХ асрлар санъати), бадиий ҳунармандчилик музейи бор. Шаҳар Турикум келтгерман қишлоғи ўрнида юзага келган. Илк бор шаҳар сифатида 929-йилда қайд этилган. 1218-йилдан империя шаҳри мақомини олган. ХИХ аср дан шаҳар йирик банк, саноат ва маданият марказига айланди. Меъморий ёдгорликлардан Гросмюнстер ва Фраумюнстер роман-готика соборлари (ХИИ-ХВ асрлар), черков (ХИИИ аср), ратуша (1694—1698) ва бошқа сақланган.[1]
Географияси
Ҳудуди
Зуричнинг ҳудуди км2ни ташкил этади. Денгиз сатҳидан ўртача м баландликда жойлашган.
Демографияси
Манбалар
- ↑ "Сюрих" ЎзМЕ. С-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-12 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |