Сюй бейхун, Жю Пеон (1895.19.6, Сзянсу провинсияси — 1953.26.9, Пекин) — хитой рассоми, ХХ аср Хитой тасвирий санъатида янги йўналиш асосчиларидан бири. Шанхайда (отаси Сюй Дачжандан) ва 1919-йилдан Парижда таълим олган. Пекиндаги Бадииёт акадимяси маркази директори ва Умумхитой адабиёти ва санъати ассоциацияси раиси (1949—53). СБ. "гулларгуллар", "одамлар" жанрларида, акварел (қоғоз, туш ва бошқалар)да, Хитойда биринчилардан бўлиб мойбўёқса ижод қилган; ижодида миллий бадиий анъаналарни Европа реалистик ранг-тасвири ютуқлари билан уйғунлаштирди, асарларида майин ишланган шакллар кучли ва аниқ чизиқлар билан кўшилиб кетади. С. Б.нинг табиатни акс эттирган асарлари ("От", 1930 ва бошқалар) ёрқин нафосати билан ажралиб турса, жанрли ва тарихий композициялари ("Жангоҳ ўйлари" ва бошқалар) қақрамонлик руҳи билан йўғрилган, портретлари (меҳнат аълочилари ва миллий озодлик армияси қаҳрамонлари)га ўткир руҳ ва ижтимоий хусусиятлар хос.