Syuy yuan
Сюй юан (тахминан мил. ав. 340-278 йиллар) — хитой шеърияти тарихида номи маълум бўлган биринчи шоир. Шеърларида поймол бўлган адолат, ватан тақдири учун азоб чекувчи олижаноб қалб олами, юксак ахлоқий орзуларга садоқат акс эттирилган ("Ватан йўлида фидо бўлиш", "Пойтахт Ину хаёлида йиғлайман"; "Хўрланган кишининг қайғуси" марсиядостони ва бошқалар). С.Ю. хитой мумтоз адабиётидаги асосий шеърий жанрлардан бири — "чуци"ни яратган; унинг ижоди фолклор шеъриятидан сўз санъатининг юксак босқичларига ўтишидан далолат беради. Туҳмат қурбонига айланиб, қувғунда яшаган ва ўзини ўзи ўлдирган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |