Szabics Imre
Имре Сабич (венг.: Сзабиcс Имре) – венгриялик футболчи, ҳужумчи ҳамда мураббий. Имре Сабич 1981-йил 22-мартда дунёга келган.
|
Сзабиcс плайинг фор Стурм Граз ин 2013 | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 1981-йил 22-март | ||
| Таваллуд жойи | Сзегед, Ҳунгарй | ||
| Бўйи | 1.78м | ||
| Амплуаси | Стрикер | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Ал Аҳлй (ассистант) | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1990–1995 | Сзегед ЛC | ||
| 1995–1999 | Ференcвáрос | ||
| Тотал | 328 | (80) | |
Жамоалардаги фаолияти
Сабичнинг биринчи жамоаси 1990-йилда Сегед шаҳрининг „Сзегед“ клуби бўлган. У 1995- йилда „Ференсварос“ жамоасига ўтгунига қадар беш йилни шу ерда ўтказди. Унда 1998-йилда у профессионал фаолиятини бошлаган. Бир йил ўтгач, Сабич Австрия Бундеслигасига Грац шаҳридан "Штурм клубига ўтди[1]. Штурм учун Имре Австрия кубоги ва Австрия Суперкубоги финалига чиқишга муваффақ бўлди, шунингдек, 1999-2000-йилги мавсумда Австрия чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Унинг Австрия термасидаги сўнгги мавсуми айниқса муваффақиятли ўтди: 27 ўйинда у 11 та голни рақиб дарвозасига киритди.
2003-йилда Сабичга Германияга кўчиб ўтишни таклиф қилишди ва ўша йилнинг ёзида у Биринчи Бундеслигада ўйнаб, „Штутгарт“га кўчиб ўтди. Янги клуби учун Имре 2 мавсум ўйнади, 49 марта майдонга тушди ҳамда 14 та гол урган. Шундан УЭФА Чемпионлар Лигасининг 2003-2004-йилги мавсумида 7 та ўйинда майдонга тушди, 2 та гол урди ва шулардан бири „Манчестер Унитед“га қарши ўйинда киритилган[2]. 2004-2005-йилги мавсумдан сўнг, у захира ўриндиқларидан сифатида майдонга тушди. Ҳужумчи 2005-йилнинг ёзида Бундеслиганинг бошқа клуби „Кёлн“га ўтди. Аммо, бу ерда Сабич ҳам муваффақияцизликка учради. 2005-2006-йилги мавсумда у 11 марта майдонга тушди ва фақат битта гол урди. Бундан ташқари, Кёлн чемпионатда атиги 17-ўринни эгаллаб, иккинчи Бундеслигага тушиб кетди. Шу муносабат билан Имре 2006-йилнинг август ойи бошида Бундеслиганинг бошқа клуби „Майнc 05“ билан икки йиллик шартнома имзолаши шарт эди. 2006-2007-йилги мавсумнинг биринчи ярмида Сабич асосан жамоасининг асосий таркибида майдонга тушган бўлса, иккинчи бўлимда у тез-тез захирадан майдонга тушди. Умуман олганда, ҳужумчи „Майнц-05“ таркибида 20 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. Имре Сабичнинг кейинги жамоаси иккинчи Бундеслигага янги келган „Аугсбург“ бўлди. У билан 2007- йилнинг ёзида шартнома имзолади. У ерда мавсум бошида саккизта ўйинда майдонга тушиб, икки марта гол урди, аммо кейин сентабр охирида жиддий жароҳат олди ва кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. Сабич „Аугсбург“ сафида 3 мавсум ўтказди ва 52 учрашувда майдонга тушди ва уларда 8 та гол урди. 2010-йилнинг 1-майида ҳужумчи 201-2011-йилги мавсумда клубга ёрдам бериш учун Австриянинг „Штурм“ клубига қайтаётганини эълон қилди. Кейинчалик Сабич жамоа билан биргаликда ушбу чемпионликни қўлга киритди.
Терма жамоа сафида
У Венгрия терма жамоасидаги дебютини 2003- йилнинг 30-апрелида „Люксембург“га қарши ўртоқлик учрашувида ўтказди. Биринчи ўйинда ўзи учун (иккинчи ўйинда бўлгани каби) дубл қайд этди. 2006-йилда у терма жамоада ўйнашни тўхтатди, бироқ 2011-йил 3-июнда Венгрия терма жамоаси ва Люксембург терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашувида яна майдонга тушди. Терма жамоадаги иккинчи дебют ҳам худди шундай рақиб билан ўтган ўйинда бўлиб ўтди ва Сабич 53-дақиқада ўйиндаги ягона голни уришга муваффақ бўлди ва жамоасига минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозониш имконини берди. Имре, шу билан бирга, 2011-йил 7-июн куни Венгрия терма жамоасинингЕвро-2012 саралаш турнирида „Сан-Марино“га қарши навбатдаги ўйинида майдонга тушди ва у ўз жамоасининг голларидан бирини урди ва учрашув 3: 0 ҳисобида якунланди.
Ютуқлари
- „Штурм“
- Австрия чемпиони: 2010-2011
- Австрия вице-чемпиони: 1999-2020
- Австрия кубоги финалчиси: 2002
- „Штутгарт“
- Футбол бўйича Германия кубоги финалчиси: 2005
Шахсий ютуқлари
- Венгриянинг энг яхши футболчиси: 2003
Манбалар
- ↑ Сзабиcс Имре ҳáром éвре алáíрт а Стурм Гразҳоз (Имре Сабич подписал трёхлетний контракт со „Штурмом“ из Граца) (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-06-25 санасида архивланган)(мож.)
- ↑ „Гол Сабича «Манчестеру» на www.ёутубе.cом“. 2017-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-сентябр.
