Сзянси — Хитойнинг шарқий қисмидаги провинсия. Янсзи дарёсининг ўнг соҳилида. Майдони 164,8 минг км². Аҳолиси 41,9 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Нанчан ш. Ер юзаси марказий ва шим. кисмида аллювиал пасттекислик, қолган қисми тоғлик, энг баланд жойи 1696 м. Иқлими субтропик муссонли иқлим. Йиллик ёғин 1400–1700 мм. Тоғлар ўрмонлар билан қопланган. Иқгисодиётида деҳқончилик етакчи ўринда. Асосий экини — шоли. Буғдой, арпа, батат, дуккаклилар, пахта, жут, шакарқамиш экилади. Ситрус мевалар етиштирилади. Қорамол, чўчқа боқилади. Балиқ овланади. Волфрам, тошкўмир, рух, қўрғошин қазиб олинади. Тўқимачилик, машинасозлик, кимё, ойна-шиша, металлургия, қоғоз саноати корхоналари бор. С. қадимдан ўзининг чинни буюмлари билан машҳур. Бу ерда Хитойда энг катта чинни фабрикаси жойлашган. Дарёларида кема қатнайди.

С. ҳудудида мил. ав. ВИИ—ИВ асрларда Си, Юэ, Чу подшоҳликлари бўлган. Мил. ав. ИИИ асрда Син империяси таркибидаги Сзюцзян вилояти эди. ХИИИ асрда Хитойни мўғуллар босиб олгач, С. провинсияси таркиб топган.

Манбалар