Szyansu
Сзянсу – Хитойнинг шаркай қисмидаги провинсия. Янсзи дарёси қуйи оқими ҳавзасида. Шарқий Хитой ва Сариқ денгизлар билан ўралган. Майдони 102,6 минг км². Аҳолиси 71,8 млн. киши (1999). Маъмурий маркази – Нанкин Сзянсу Шанхай Сзянсу алоҳида маъмурий бирлик. Сзянсу Хитойнинг аҳоли зич яшайдиган провинсияси.
Сзянсу, асосан, Шимолий Хитой текислигида жойлашган. Иклими тропик, муссонли иклим. Йиллик ёғин 600–1200 мм. Буюк канал Янсзи дарёсини Сзянсу ҳудудидаги кўллар билан боғлайди. Сзянсу – иқгисодий жиҳатдан ривожланган индустриалаграр раён. Иктисодиётида Шанхай Сзянсу муҳим ўрин тутади. Кўмир, темир рудаси, апатит, каолин қазиб чиқарилади. Тўқимачилик, металлургия, машинасозлик, кимё, семент, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик етакчи ўринда. Асосий экини – шоли. Буғдой, арпа, маккажўхори, батат, дуккаклилар, сабзавот ҳам экилади. Пахтачилик ривожланган. Чўчқа, парранда боқилади. Балиқ овланади.
Қадимда Сзянсу ҳудудида ман ва хуайи қабилалари яшаган. Сзянсу мил. ав. ВИИИ—ИВ асрларда Си, У, Юэ, Чу подшохликлари таркибида бўлган, ХВИИ асрда Хитойни манжурлар босиб олгандан сўнг бу ерда Сзяннан вилояти ташкил топди, кейинроқ у Сзянсу провинсияси деб аталди.
2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Сзянсу 84,748 миллион аҳолига эга[1].
Манбалар
- ↑ „Cоммуниқуé оф тҳе Севентҳ Натионал Популатион Cенсус (Но. 3)“ (эн). Натионал Буреау оф Статистиcс оф Чина. 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-июн.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |