T. Harv Eker
Т. Ҳарв Экер (1954-йил 10-июнда туғилган) — бойлик ҳақидаги назариялари билан танилган бизнесмен ва нотиқ. У ҲарперCоллинс томонидан чоп этилган „Сеcрец оф тҳе Миллионаире Минд“ китобининг муаллифидир[1].
| Т. Ҳарв Экер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1954-йил 10-июн |
| Касби |
Муаллиф Тажрибали нотиқ Мураббий |
| Болалари | 2 та |
Ёшлиги
Экер Онтарио штатининг Торонто шаҳрида туғилган ва болалик даври ўша ерда ўтган. Экер Қўшма Штатларга кўчиб ўтган.
Назариялари
Экер ўзининг китобида бойларнинг молиявий режалари камбағаллар ва ўрта синфларникидан фарқ қиладиган 17 та усулни санаб ўтган. Ушбу рўйхатда ёритилган мавзулардан бири шуки, бойлар ўз имкониярларини чекловчи ўйлардан воз кечадилар, аммо муваффақияциз одамлар уларга бўйсунадилар[2]. Экернинг таъкидлашича, Бойлар „Мен ўз ҳаётимни барпо этаман“, камбағал одамлар эса „Ҳаётда фақат мен билан шундай воқеалар содир бўлади“ деган ғояларга таянишади. Бой одамлар имкониятларга, камбағаллар эса тўсқинликларга диққат-эътиборини қаратадилар, шунингдек, бойлар муваффақиятли одамларга қойил қолишади, камбағаллар эса бой ва муваффақиятли одамлардан нафратланишади[3].
Тадбиркорлик фаолияти
Экер, Пеак Потентиалс Траининг семинар компаниясига асос солган. Пеак Потентиалс пресс-релизига кўра, компания кейинчалик, 2011-йилда тадбирлар ишлаб чиқарувчи Суccесс Ресоурcес компанияси томонидан сотиб олинган[4].
Манбалар
- ↑ Сеcрец оф тҳе миллионаире минд. ҲарперCоллинс Публишерс, 2005. ИСБН 9780060763282.
- ↑ „Сеcрец оф тҳе Миллионаире Минд“. Қаралди: 2012-йил 3-октябр.
- ↑ „СунСентинел: То Бе Wеалтҳй, Фирст Леарн Wҳат Макес Ёу Тиcк“. 2017-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 8-октябр.
- ↑ (Новембер 8, 2011) Суccесс Ресоурcес Аcқуирес Пеак Потентиал ПР Лог