Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо билан боғлиқ масалалари бўйича битим (ТРИПС) — Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо барча давлатлар ўртасидаги халқаро ҳуқуқий шартнома. Мазкур битим бошқа ЖСТга аъзо давлатларнинг фуқароларига нисбатан қўлланиладиган интеллектуал мулкнинг турли шаклларини миллий ҳукуматлар томонидан тартибга солиш учун минимал стандартларни белгилайди[4]. ТРИПС 1989—1990-йиллар оралиғида Тарифлар ва савдо бўйича Бош келишувнинг (ГАТТ) Уругвай раунди якунида муҳокама қилинган[5] ва ЖСТ томонидан назорат қилинади.

ТРИПС шартномаси
Жаҳон савдо ташкилотини ташкил этиш то'г'рисидаги битимга 1C иловаси
ТуриЖаҳон савдо ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги битим иловаси
Имзоланган санаси1994-йил 15-апрел[1]
Имзоланган жойиМарокаш
Кучга кириши1995-йил 1-январ[2]
Томонлар164 (ЖСТнинг барча аъзолари)[3]
ТиллариИнглиз, франсуз ва испан
Тўлиқ матн
Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо аспектлари тўғрисидаги битим (Викиманбада)

ТРИПС битими биринчи марта интеллектуал мулк ҳуқуқини кўп томонлама олиб бориладиган савдо тизимига киритди. Бугунги кунгача интеллектуал мулк бўйича энг кенг қамровли кўп томонлама шартнома бўлиб қолмоқда. 2001-йилда ривожланган мамлакатлар ТРИПСнининг қоидаларини кенгроқ шарҳлаш ўрнига жуда тор маънода тушинишни талаб қилаётганди. Бу ҳолатдан хавотирда бўлган ривожланаётган мамлакатлар 2001-йилда музокаралар раундини бошладилар. Натижада Доҳа декларацияси қабул қилинди. Доҳа декларацияси Жаҳон савдо ташкилотининг бир баёноти бўлиб, ТРИПСнинг қамровини аниқлаб беради. Мисол учун, ТРИПС „ҳамма учун дори воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш“ мақсади нуқтаи назаридан талқин қилиниши мумкин. Бу жумла орқали ишлаб чиқарилган дори воситалрини қайси ташкилот (юридик шахс) ишлаб чиқаришидан қатъий назар, барча фойдаланиши мумкин. ТРИПСнинг ўрни шу ҳолатда намоён бўлади.

Хусусан, ТРИПС ЖСТ аъзоларидан муаллифлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқи эгалари, шунингдек турдош ҳуқуқлар эгалари, хусусан, ижрочилар, овоз ёзиш ишлаб чиқарувчилари ва радиоэшиттириш ташкилотларини қамраб олувчи муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини талаб қилади. Муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинадиган соҳаларнинг бир қанчасига қуйидагилар киради: географик кўрсаткичлар; саноат намуналари; интеграл микросхемалар схемаси-дизайнлари; патентлар; янги ўсимлик навлари; савдо белгилари; савдо номлари ва ошкор этилмаган ёки махфий маълумотлардир. ТРИПС, шунингдек, ижро тартиб-қоидалари, ҳимоя воситалари ва низоларни ҳал қилиш тартибларини ҳам белгилаб беради. Барча интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаш технологик инновацияларни рағбатлантириш, технологияларни узатиш ва тарқатиш, ишлаб чиқарувчилар ва технологик билимлардан фойдаланувчиларнинг ўзаро манфаатларини таъминлаш ва ижтимоий ва иқтисодий фаровонликка ёрдам берадиган мақсадларга жавоб бериши керак. Шунингдек, ҳуқуқ ва мажбуриятлар мувозанатига эътибор берилиши лозим.

Келиб чиқиши ва тарихи

ТРИПС масаласи бўйича 1986—1994-йилларда Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битимнинг (ГАТТ) Уругвай раунди давомида музокаралар олиб борилди. Мазкур битимниг музокараларга киритилиши Европа Иттифоқи, Япония ва бошқа ривожланган давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган. Савдо тўғрисидаги қонуннинг 301-бўлимига мувофиқ Умумий имтиёзлар тизими ва мажбурлаш бўйича бир томонлама иқтисодий рағбатлантириш кампаниялари ривожланаётган Бразилия, шу жумладан Таиланд, Ҳиндистон ва Кариб ҳавзаси давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Бу ҳолат эса рақобатбардош сиёсий позицияларни мағлуб этишда муҳим рол ўйнади. Ўз навбатида, АҚШнинг савдо сиёсатини интеллектуал мулк стандартлари билан боғлаш стратегияси 1980-йилларнинг бошларида бошланган. Мазкур жараёнлар Қўшма Штатлардаги корпорацияларни сафарбар қилган ва интеллектуал мулк имтиёзларини максимал даражада оширишни савдонинг биринчи рақамли устуворлигига айлантирган Пфизер юқори раҳбариятининг тадбиркорлиги билан боғлиқ бўлган.(Браитҳwаите ва Драҳос, 2000, 7-боб)[6].

Интеллектуал мулк бўйича бошқа шартномалардан фарқли ўлароқ, ТРИПС кучли ижро механизмига эга. Давлатларнинг интеллектуал мулк билан боғлиқ низолари Жаҳон савдо ташкилотининг низоларни ҳал қилиш механизми орқали тартибга солиниб турилади.

Талаблари

ТРИПС аъзо давлатлардан интеллектуал мулк ҳуқуқларини кучли ҳимоя қилиш бўйича ўз талаблари мавжуд. Масалан, ТРИПС қоидаларига кўра:

  • Муаллифлик ҳуқуқи шартлари, агар муаллифнинг ҳаётига асосланмаган бўлса, камида 50 йил узайтирилиши керак (ТРИПС 12 ва 14-моддалар)[7].
  • Муаллифлик ҳуқуқи Берн конвенсиясида кўрсатилганидек рўйхатга олишда ҳеч қандай „расмиятчиликка“ асосланмаган ҳолда автоматик тарзда берилиши керак (9-модда).
  • Компютер дастурлари ҳам муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунга мувофиқ „адабий асарлар“ сифатида қаралиши ва бошқа интеллектуал ҳуқуқлар билан бир хил ҳимоя қилиш шартларига эга бўлиши керак.
  • Муаллифлик ҳуқуқининг ҳар бир давлатнинг ўз ички истиснолари (масалан, Қўшма Штатлардаги „адолатли фойдаланиш“) Берн уч босқичли тести орқали чекланади.
  • Патентлар барча „технология соҳалари“даги „ихтиролар“га патентга лаёқатлиликнинг барча бошқа талабларига жавоб бериши шарти билан тақдим этилиши керак (гарчи айрим жамоат манфаатлари учун истисноларга йўл қўйилса ҳам (27.2 ва 27.3-моддалар)[8] ва бу ҳуқуқ камида 20 йил давомида амал қилиши керак (33-модда)
  • Компютер дастурлари ва патентларнинг ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларига асоссиз равишда путур етказилишига йўл қўйилмайди ва бу қонун билан ҳимоя қилинади.
  • Учинчи шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилниш патент ҳуқуқларида инобатга олиниши керак.
  • Ҳар бир давлатда интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунлар маҳаллий фуқароларга миллий режим тамойили бўйича ҳамма фуқароларга тенг имкониятлар яратиши лозим. ТРИПСни имзолаган бошқа давлатлар фуқаролари учун мавжуд бўлмаган имтиёзларни қўллаши мумкин эмас (айрим чекланган истиснолардан ташқари, 3 ва 5-моддалар)[9]. ТРИПС, шунингдек, энг кўп қулайлик яратувчи режимга эга.

Шунингдек, ТРИПС Саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенсиясининг (2.1-модда) асосий қоидаларини бир қанча ҳаволалар орқали ўз ичига олади. ТРИПС шартномасининг 10-моддасида дастурий та'минот ва маълумотлар базаларининг оригиналлик талабига биноан муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланганлиги алоҳида қайд этилган.

Манбалар

  1. ↑ „ТРИПС Агреэмент (ас амендед он 23 Жануарй 2017)“. Wорлд Траде Организатион. 2020-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-феврал.
  2. ↑ „WТО – интеллеcтуал пропертй – овервиэw оф ТРИПС Агреэмент“. Wорлд Траде Организатион. 2019-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-март.
  3. ↑ „WТО ТРИПС имплементатион“. Интернатионал Интеллеcтуал Пропертй Аллианcе. 2012-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-май.
  4. ↑ Сеэ ТРИПС Арт. 1(3).
  5. ↑ Герваис, Даниэл. Тҳе ТРИПС Агреэмент: Неготиатинг Ҳисторй. Лондон: Сwеэт & Махwелл, 2012 — Парт И-бет. 
  6. ↑ Селл, Сусан К.. Привате Поwер, Публиc Лаw: Тҳе Глобализатион оф Интеллеcтуал Пропертй Ригҳц. Cамбридге Университй Пресс, 2003. ДОИ:10.1017/cбо9780511491665. ИСБН 978-0-521-81914-5. 
  7. ↑ „интеллеcтуал пропертй (ТРИПС) – агреэмент техт – стандардс“. WТО (1994-йил 15-апрел). 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-октябр.
  8. ↑ Wорлд Траде Организатион, „Парт ИИ — Стандардс cонcернинг тҳе аваилабилитй, сcопе анд усе оф Интеллеcтуал Пропертй Ригҳц; Сеcтионс 5 анд 6“, Агреэмент он Траде-Релатед Аспеcц оф Интеллеcтуал Пропертй Ригҳц, 22 Жуне 2017да асл нусхадан архивланди, қаралди: 21 Деcембер 2005
  9. ↑ Wорлд Траде Организатион, „Парт И — Генерал Провисионс анд Басиc Принcиплес“, Агреэмент он Траде-Релатед Аспеcц оф Интеллеcтуал Пропертй Ригҳц, 12 Новембер 2020да асл нусхадан архивланди, қаралди: 28 Фебруарй 2006

Ҳаволалар