Таътил (лотинча: cаниcулаэ — йилнинг энг иссиқ даври) 1) умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили чораклари орасидаги кузги, қишги, баҳорги ва ўқув йиллари орасидаги, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларида семестрлар орасидаги танаффуслар. Ўзбекистонда уларнинг муддати ва давомийлиги ЎзР Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан белгиланади; 2) баъзи мамлакатларда парламент ишида танаффус. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил