Таба тобеин (араб. تَابِعُ ٱلتَّابِعِينَ) – исломда тобеинлардан кейинги авлод.

Мусулмонларнинг биринчи авлоди саҳобалар ёки Муҳаммад (с.а.в.)нинг саҳобалари деб номланади. Саҳобадан кейин келган мусулмонларнинг иккинчи авлоди тобеинлар деб аталади. Тобеинлардан кейин келган, ҳеч бўлмаганда битта тобеин билан учрашган учинчи авлод мусулмонларга „таба тобеин“ дейилади[1]. Мазкур уч авлод исломнинг салафларини ташкил қилади.

Аҳли сунна ақидасига кўра таба тобеиннинг таърифи

Суннийлар таба тобеинни қуйидагича таърифлайдилар:

  1. Тобеинлардан камида биттаси билан кўришган;
  2. Тўғри йўлда бўлган (бунда Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига содиқ бўлган киши назарда тутилади);
  3. Шунингдек ҳу ҳолатда вафот этган мусулмон киши.

Суннийлар таба тобеинларни тобеинлардан кейинги энг яхши авлод деб ҳисоблайдилар. Муҳаммад (с.а.в.): „Одамларнинг яхшилари менинг замонимдагилардир, сўнг уларга яқин бўлганлар, сўнг уларга яқин бўлганлардир“ деганлар (Имом Бухорий ривояти)[2].

Таба тобеинлар рўйхати

Суфён Саврий (97-161 ҳижрий)

Суфён ибн Уяйна (ваф. 198 ҳижрий)

Молик ибн Анас

Абу Юсуф

Муҳаммад аш-Шайбоний

Авзоий (ваф. 158-ҳижрий).

Абдуллоҳ ибн Муборак (118/726-797 ҳижрий)

Имом Шофе'ий

Аҳмад ибн Ҳанбал

Зайд ибн Али

Лайс ибн Са'д

Ҳаммод ибн Зайд

Маккий ибн Иброҳим (ҳижрий 125–210; милодий 742–825)

Фузайл ибн Иёз

Довуд ат-Тоий

Сирри Сақатий (155-253 ҳижрий)

Абдуллоҳ Шоҳ Г'озий

Муҳаммад ал-Бухорий


Манбалар:

  1. ↑ Эспосито, Жоҳн Л. (2003). Тҳе Охфорд Диcтионарй оф Ислам. Охфорд Университй Пресс. п. 301. ИСБН 9780195125597. Ретриэвед 9 Марч 2019.. 
  2. ↑ Тҳе Ҳадитҳ Боок (48. Wитнессес): нр. 819". Сеарч Трутҳ. Ретриэвед 2013-07-21.. 

Ҳаволалар