Табаргул (Полиантҳус тубероса) — чучмомагулдошлар оиласига мансуб, кўп йиллик туганак пиёзли ўцимон ўсимлик. Бўйи 60120 см. Барглари узунчоқ. Гули оқ, хушбўй, тўпгули бошоқсимон. Ватани Марказий Америка ҳисобланади. Шимолий Африка ва Жанубий Европанинг баъзи ҳудудларида, Кавказнинг Қора денгиз соҳилларида манзарали ва эфир мойли ўсимлик сифатида экилади. Кузда гуллайди; туганак пиёзидан купайтирилади. Унинг очилган гулидан парфюмерия саноатида ишлатиладиган қимматбаҳо эфир мойи олинади. Манзарали Табаргул навларидан гулдасталар ясашда фойдаланилади.