Tabarka jangi
Табарка жанги – Умавийлар халифалиги ва Бербер маликаси Диҳя ўртасида кечган ҳарбий тўқнашув. Туниснинг Табарка шаҳри яқинида милодий 701, 702 ёки 703-йилларда бўлиб ўтган. Жанг Умавийларнинг йирик ғалабаси билан якунланган ва берберларнинг халифаликка уюшган ҳолда қаршилиги бостирилган.
| Табарка жанги | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||
| Қўмондонлар | |||||||||
| Умавийлар халифалиги | Бербер қабилалари
| ||||||||
Тарихи
ВИИ аср охирида араблар ҳукмронлигидаги Умавийлар халифалиги кучлари Мағрибни забт этиш учун бир неча ўн йил давомида юриш бошлади, бу ҳудуд ўша пайтда Византия империяси бошқаруви остида эди. Бу истилога қарши асосий қаршилик Бербер маликаси Диҳя томонидан кўрсатилган. Диҳя Умавийларнинг Нумидия томон юришига қарши курашган. 698-йилда Мескиана жангида Умавийларга қарши жангда ғалаба қозонган ва Ҳасан ибн ал-Нўмоннинг Нумидияни забт этиш бўйича юришини вақтинча тўхтатган эди[1].
Жанг
Ливияда қайта тўпланган Умавийлар 701, 702[2] ёки 703-йилларда Нумидияни яна истило қилишди. Диҳя янги истилога қарши туриш учун кўплаб Бербер қабилаларини йиғди. Икки армия Табарка шаҳрига яқин, ҳозирги Жазоир–Тунис чегараси бўйлаб, Ўрта ер денгизи ва Аурèс тоғлари орасидаги тор жойда тўқнашди[3]. Шафқациз кечган жанг[3] Умавийларнинг ғалабаси билан якунланди. Диҳя ҳалок бўлди ва Умавийлар босқинига қарши курашган Берберлар исёнлари бостирилди[3].
Оқибати
Диҳя Бир ал-Каҳина (ал-Каҳина қудуғи)да ўлдирилган[4]. Манбаларда Диҳянинг икки ўғли жангдан омон қолгани, жангдан олдин ислом динини қабул қилиб, оналарига қарши кураш олиб боргани[5] ёки жангдан сўнг ўз ҳаётини сақлаб қолиш эвазига динини қабул қилгани борасида турлича фикрлар келтирилган[4].
- ↑ Пҳилиппе Сéнаc; Патриcе Cрессиэр (2012). Арманд Cолин (эд.). Ҳистоире ду Магҳреб мéдиéвал: ВИИэ-ХИэ сиècле (ин Френч). п. 111.
- ↑ Ниcолле, Давид. Тҳе Греат Исламиc Cонқуэсц АД 632–750 (эн). Блоомсбурй Публишинг, 2012-06-20. ИСБН 978-1-84603-890-7.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Ҳоуцма, М. Тҳ. Э. Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913-1936 (эн). БРИЛЛ, 1993. ИСБН 978-90-04-09790-2.
- ↑ 4,0 4,1 Модéран, Й. (2005-08-01). "Каҳена. (Ал-Кâҳина)" (фр). Энcйcлопéдиэ бербèре (27): 4102–4111. дои:10.4000/энcйcлопедиэбербере.1306. ИССН 1015-7344. ҳттп://жоурналс.опенедитион.орг/энcйcлопедиэбербере/1306.
- ↑ Ҳоуцма, М. Тҳ. Э. Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913-1936 (эн). БРИЛЛ, 1993. ИСБН 978-90-04-09790-2.