Tabasaran tili
| Табасаран тили | |
|---|---|
| Миллий номи | Ихь чӀал, Табасаран чӀал |
| Мамлакатлар | |
| Расмийлик ҳолати | |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | Табассаронлар |
| Туркумланиши | |
| Алифбоси | Кирилл |
| Тил кодлари | |
Табасаран тили — Кавказ тиллари оиласининг нахдоғистон тиллари гуруҳига мансуб, Доғистон Республикасининг Табасаран ва Хив туманларида тарқалган тил. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 95 минг кишидан ортиқ. Жанубий ва шим. лаҳжаларга эга, уларнинг ҳар бири ўз шева гуруҳларидан иборат. Адабий Табасаран тили асосан жан. лаҳжа негизида шаклланган. Фонетик тизимида 6 унли ҳамда 50 дан ортиқ ундош, жумладан пп, тт, кк, чч каби портловчи жарангсиз қўш ундошлар мавжуд; урғу кучсиз ва кўчувчан. Морфологиясида отлар келишик ва сон бўйича ўзгаради; келишик тизими жуда ривожланган: 44 келишик мавжуд. Феъллардаги замон ва майл тизими ниҳоятда мураккаб. Луғат таркибида соф табасаран сўзларидан (улар 60 фоиздан ортиқ) ташқари араб, форс, туркий ва рус тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам мавжуд. Табасаран тили ёзуви 1932—1938 йилларда лотин графикаси асосида, 1938-йилдан рус графикаси асосида шакллантирилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |