Tabiat komponentlari
Табиат компонентлари — табиатни ҳосил қилувчи асосий таркибий қисмлар, яъни тоғ жинслари, релеф, ер усти ва ости сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳаво массалари. Булар ландшафт компонентлари деб ҳам юритилади. Табиат компонентларининг ўзаро нисбатига караб ландшафтлар хилма-хил бўлади. Табиат компонентларининг нисбати ўзгарса, ландшафт ҳам ўзгаради. Шу сабабли, табиатни ўзгартириш мақсадида унга таъсир кўрсатилса, яъни сув омборлари ва тўғонлар қуриш, ботқоқликларни қуритиш ва дарахтларни кесиш каби фаолиятлар натижасида юзага келадиган оқибатларни ҳисобга олиш зарур.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |