Ўзбекистон давлат табиат музейи ёки Табиат музейи— Марказий Осиёдаги дастлабки йирик илмиймаърифат муассасаси. „Тошкент музейи“ номи билан 1876-йил. Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1921-йилда музей қад. ёдгорликларни сақлаш, санъат ва табиат ишлари бўйича қўмита тасарруфига ўтказилиб, Ўрта Осиё бош музейи номини олди. 1930-йилда табиат бўлимлари, қишлоқ хўжалиги, музейи ҳамда Зоология боғи билан бирга Ўрта Осиё табиат музейи ва ишлаб чиқарувчи кучлар номи берилди. 1935-йил. январ ойида Ўзбекистон Давлат табиат музейига айлантирилди. 1944-йилдан музей бой илмий фондларни сақлайдиган муассаса сифатида Ўзбекистон ФА тизимига, 1963-йилдан эса Ўзбекистон маданият ишлари вазирлиги ихтиёрига ўтказилди. Музейда зоология ва ботаника; геология ва геог. илмий-маърифий; фонд ёки жамғарма бўлимлари бор. Музей кўргазма залларига Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, органик дуне эволюцияси, одамнинг пайдо бўлиши, республика табиати ва унинг бойликлари, улардан фойдаланиш тўғрисида кўплаб табиий экспонатлар, коллексиялар ва кўргазмали материаллар қўйилган.

Ўзбекистон давлат табиат музейи
Асос солинган сана 12 июл 1876-йил
Жойлашуви Ўзбекистон, Тошкент

Музейда жами 372021, жумладан ботаника бўйича 10496, зоология бўйича 359642 (шундан 355045 ҳашаротлар), геология бўйича 1883 экспонат бор (2004). Музейда ўлкашунослик ва музейшунослик масалалари бўйича илмий тадқиқот ишлари қам олиб борилади. Музейни ҳар йили 50 мингдан ортиқ киши кириб кўради.

Яна қаранг