Tabiat turizmi

Табиат туризми — ҳудуднинг табиий диққатга сазовор жойлари, жумладан, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига асосланган туризм тури[1] . У ёввойи табиат туризми ва саргузашт туризми билан кесишиши мумкин[2]. Табиат туризмига экотуризм ҳам киради. Экотуризм атроф-муҳитга оид таълим ва табиатни муҳофаза қилишга эътибор қаратади[1]. Табиат туризми юлдузларни кузатиш мақсадидаги саёҳатлар, шунингдек, велосипед туризми ва қушларни кузатиш туризми каби бошқа йўналишларни ҳам қамраб олади[1]. Миллий боғлар табиат туризми билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ушбу туризмнинг муҳим масканларидан ҳисобланади[3][4]. Табиат туризми атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай таъсирларни камайтириш учун турли усул ва амалиётлардан фойдаланилади[1].
Шу билан бирга, табиат туризми сақланиб қолган табиий ҳудудларнинг маҳаллий аҳоли ва ер эгалари учун иқтисодий қийматини ошириш орқали табиатни муҳофаза қилишни рағбатлантириши мумкин[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Тҳе Эуропеан маркет потентиал фор натуре анд эcотоурисм“ (эн). Cентер фор тҳе Промотион оф Импорц. Нетҳерландс Министрй оф Фореигн Аффаирс. Қаралди: 2024-йил 26-август.
- ↑ Cогҳлан, Алехандра (2016), „Натуре тоурисм“, ин Жафари, Жафар; Хиао, Ҳонгген (муҳ.), Энcйcлопедиа оф Тоурисм (инглизча), Чам: Спрингер Интернатионал Публишинг, 653–655-бет, дои:10.1007/978-3-319-01384-8_133, ИСБН 978-3-319-01384-8, қаралди: 2024-08-26
- ↑ Жафари, Жафар. Энcйcлопедиа оф Тоурисм (эн). Тайлор & Франcис, 2000. ИСБН 978-0-415-15405-5.
- ↑ Университй оф Эастерн Финланд „Натуре cонсерватион анд тоурисм cан cоэхист деспите cонфлиcц“ (эн). пҳйс.орг. Қаралди: 2024-йил 26-август.
- ↑ „Wҳат ис Натуре Тоурисм?“. Техас Паркс анд Wилдлифе Cоммиссион. Қаралди: 2024-йил 26-август.