Tabiblik
Табиблик — халқ табобати асосида беморларни даволаш. Шарқ халқларида бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиб, авлоддан авлодга ўтиб, ривожланиб келган. Авестода таъкидланишича, табиблар қарор топган қонун-қоидалар асосида беморларни даволашган. Табиблар одамларни шунчаки гиёҳлар ва маъданлардан тайёрланган дори-дармонлар билан даволанган, ҳатто кўз жаррохлиги амалиётини ҳам бажаришган. Ўрта асрларда фақат Хоразм ва Хуросонда эмас, балки савдо ва маданият маркази бўлган Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда ҳам табиблар беморларни марказлашган сиҳатгоҳларда даволаш билан шуғулланишган. Табиблар замонасининг ўқимишли ва тиббиётда маълум тажрибага эга кишилари бўлган (қаранг Соғлиқни сақлаш). Ниҳоятда тажрибали, етук, ўқимишли табибларни халқ ҳаким деб атаган.
Буқрот (Гиппократ), Жолинус (Гален), Абу Бакр ар Розий, Абу Али ибн Сино каби ҳакимлар машҳур. ХХ-асрнинг 20-йилларига қадар Ўзбекистонда тиббиёт ўчоғи бўлмаганлиги сабабли, Табиблик отадан болага ўтадиган касб бўлиб келган. Табиблар орасида Абу Али ибн Синонинг „Тиб қонунлари“ китобидан фойдаланиб маҳаллий гиёҳлардан турли дорилар тайёрлаб синганчиққанларни даволаган обрў-эътиборлилари талайгина. Тошкентлик акаука табиблар Восидхон ва Хомидхон Зоҳидхоновлар тиббиёт соҳасида илмий рисолалар ёзишган, терапия, гигиена масалаларига аҳамият беришган. Тошкентлик Акмалхон Маҳмудхонов, Комил Салимов, Иброҳим Шукуров, самарқандлик Уста Тўхта Назар ўғли, бухоролик Бурхон Саидов ва бошқа машҳур табиблар кишилар дардига малҳам бўлишган. Айрим табиблар эса ҳайвонларда тажриба қилиб кўриб, синганчиққанларни даволашган. Табиблар фойдаланган баъзи бир доривор воситалар ва усуллар кейинчалик ботаника (доривор ўсимликлар), тиббиёт, зоология ва бошқа илмий соҳаларнинг ривожланишига асос бўлди.
Шўролар даврида Табиблик касби маълум вақтгача врач фаолиятига зид қўйилиб, ниҳоятда камситиб келинди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг илмий тиббиёт билан бир қаторда Табиблик касби ривож топиб, доривор ўсимликлар билан кўплаб касалликларни, синганчиққанларни даволаётган табиблар ҳам фаолият кўрсатишади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Табиблик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Табибликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |