Табиий фторидлар — минераллар кичик синфи, фторли водород кислотасининг оддий ва қўшалоқ тузлари. Турли тасниф бўйича 50 тача минерал турини ўз ичига олади; асосийлари флюорит ва криолит. Табиий фторидлар На, К, Са, Мг, А1 элементлари, камёб ер элементлари (ТР), камроқ Cс, Ср, Пб, Би, В ва бошқаларнинг фтор билан табиий бирикмаси. РнФм (флюорит, виллиомит НаФ, селлаит МгФ2 ва бошқалар) сингари оддий тип ва Р ва М — катионлари бўлган РЖМФЖ мураккаб типларга бўлинади. Оддий Табиий фторидлар мустаҳкам жойлашган координацион кристалл структурага эга, куб ва гексагонал сингонияли. Мураккаб Табиий фторидлар қуйидаги гурухларни ташкил қилади: фтороалюминатлар (мас., криолит), фторобор атлар (мас., ферручит На[БФЖ), фторобериллатлар (сянхуалинит Ли2Cа3[Си04]3 Бе3Ф2), фторосиликатлар (мас., маллардит На2[СиФ6]). Мураккаб Табиий фторидларга, одатда, қўшалоқ ва уч қўшалоқ фторидлар: нейборит НаМгФ3 ва гагаринит НаCаТРФ6 киради. Баъзи тадқиқотчилар томонидан фторидлар синфига фторкарбонатлар — бастнезит, паризит ва топаз гуруҳи минераллари киради. Кўпчилик Табиий фторидлар кам тарқалган бўлиб, энг кўп учрайдиган — флюорит, у турли генезисли конларда мавжуд. Табиий фторидлар рангеиз ёки оч рангли, шаффоф, шишадек ялтирайди. Қаттиклиги 4—5; зичлиги 2—3,2г/см³. Табиий фторидлар вулканларнинг сублиматларида (ферручит, авогадрит, криптогалит ва бошқалар) вужудга келади, гранитларнинг аксессорли минералларида, ишқорли жинслар ва уларнинг эффузивли аналоглари (флюорит)да учрайди. Улар карбонатит (флюорит), гранитли пегматит, грейзен, гидротермал хреила (флюорит), ишқорли гранит ва уларга боғлиқ бўлган метасоматитлар (криолит, флюоцерит, гагаринит) ҳамда луяврит, фойяит ва уртитлар (виллиолит) ривожланишининг кечки босқичлари учун характерлидир. Кўплаб алюмофторидлар, криолит (томсенолит, ралстонит, пахнолит, веберит, хиолит ва бошқалар)ларнинг гидротермал ўзгаришида пайдо бўлади. Оксидланиш зонасида кўпинча эндоген Табиий фторидлардан гипергенли: геарксутит, кридит, флюеллит ривожланади, чўкинди қатламларда флюорит (ратовкит) учрайди. Табиий фторидлар дан флюорит ва криолитлардан металлургия, керамика ва кимё саноатида фойдаланилади. Баснезит ва паризит камёб ер элементлари олиш манбаси ҳисобланади. Табиий фторидлардан флюорит Чатқол-Қурама регионидаги Новгарзон, Кенкол, Каскана, Обираҳмат (қазиб олинган) ва бошқа конларда мавжуд.