Табор (чехча — табор) — 1) чехлар, поляклар, руминлар, венгерларда — қароргоҳ, юк ортилган аравалар — ўғруқ; 2) ўтмишда казакларда — ўғруқи бор қўшин қароргоҳи, урдуси; 3) бир қисми қариндошлик ришталари билан боғлиқ бўлган кўчманчи лўлилар (сиганлар) гуруҳи. Шунингдек Табор ороли таниқли ёзувчи Жюл Верннинг „Капитан Гранд болалари“ ва „Сирли Орол“ номли романларида тилга олинган бўлиб, ёзилишича Тинч океанида жойлашган.