Табриз бозори — Эроннинг Табриз шаҳрида жойлашган. Табриз шаҳри ўзининг географик жойлашуви, тарихий аҳамиятига биноан Эрондаги ва ҳатто жаҳондаги энг катта усти ёпиқ бозорга эга. Бозорнинг архитектураси, таркибидаги масжид ва мадрасалар Табриз бозорининг улуғворлигини оширади. Ушбу бозор ҳақида Носир Хисрав, Марко Поло, Ибн Баттута, Клавихо каби машҳур сайёҳ ва олимлар ўзларининг китобларида тилга оладилар[1].

Манбалар

  1. ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 18-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.