Tabuk viloyati
Табук (арабча: مِنْطَقَة تَبُوْك Минṭақат Табūк) – Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий соҳилида жойлашган бўлиб, Қизил денгиз орқали Мисрга туташ вилоят. Майдони – 146 072 км2, аҳолиси 910 030 киши (2017)[1]. Маркази – Табук. Амир 1987-йилдан Фаҳд бин Султон[2]. Сўнгги йилларда Саудия ҳукуматининг провинсиядаги футуристик Неом Cитй лойиҳаси туфайли вилоят оммавий ахборот воситаларининг эътиборига тушди[3].
Тарихи

Табук вилоятининг тарихи бундан 5 минг йил аввал бошланган. Минтақа Мадян ерлари билан белгиланади. Минтақани 1916/1918-йиллардаги араб қўзғолони пайтида ҳужумлар маркази бўлган Ҳижоз темир йўли кесиб ўтади[4].
Аҳолиси
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1992 | 486,134 | — |
| 2004 | 691,716 | +42.3% |
| 2010 | 796,425 | +15.1% |
| 2018 | 930,507 | +16.8% |
Йирик шаҳарлари
- Табук
- Тайма
- Дуба
- Ал-Важҳ
- Ҳақл
- Умлуж
- Ал-Бад
- Неом (режалаштирилган)
- Амаала (режалаштирилган)
Иқтисодиёт
Табук фаол савдо маркази бўлиб, Маккага ўтадиган зиёратчиларга хизмат қилади. Мўтадил иқлими туфайли бир нечта сут ва паррандачилик фермалари жойлашган. Вилоят асосан замбаклар, статислар ва гладиола каби гулларни Европага экспорт қилади[5]. Илгари Дамашқдан Мадинага Табук орқали тор темир йўл (1050 мм/3 фут 511⁄32 темир йўл) ўтган[6]. Темир йўл қолдиқларини Табукда топиш мумкин, бу ерда катта стансия қурилган. Шундан сўнг стансия қайта тикланган[7].
Амирлар рўйхати
1926-йилдан бери вилоят ҳокимлари қуйидагилардир[8]:
- Муҳаммад ибн Абдулзиз Ал-Шаҳл 1926-йилдан 1930-йилгача
- Абдуллоҳ бин Саад 1930-йилдан 1931-йилгача
- Абдуллоҳ бин Саад бин Абдул Моҳсен Ал-Судаирий 1931-йилдан 1935-йилгача
- Сауд бин Ҳизлол бин Носир Ал-Сауд 1936-йилдан 1937-йилгача
- Мусаэд Сауд бин Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ал-Сауд 1938-йилдан 1950-йилгача
- Сулаймон бин Муҳаммад бин Султон Ал-Султон 1950-йилдан 1950-йилгача
- Абдул Раҳмон бин Муҳаммад 1950-йилдан 1951-йилгача
- Холид бин Аҳмад бин Муҳаммад Ал-Судаирий 1951-йилдан 1955-йилгача
- Мусаад бин Аҳмад бин Муҳаммад Ал-Судаирий 1955-йилдан 1972-йилгача
- Сулаймон бин Туркий бин Сулаймон Ал-Судаирий 1972-йилдан 1980-йилгача
- Абдул Мажид бин Абдулазиз Ал-Сауд 1980-йилдан 1986-йилгача
- Мамдуҳ бин Абдулазиз Ал Сауд 1986-йилдан 1987-йилгача
- Фаҳд бин Султон Ал-Сауд, 1987-йилдан ҳозирги кунгача
Диққатга сазовор жойлари
- Табук қал’аси[9]
- Қушлар боғи
- Шаҳзода Фаҳад бин Султон боғи
Манбалар
- ↑ „Популатион Чараcтеристиcс сурвейс“. Генерал Аутҳоритй фор Статистиcс (2017). 2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-август.
- ↑ Сабри, Шараф. Тҳе ҳоусе оф Сауд ин cоммерcе : а студй оф роял энтрепренеуршип ин Сауди Арабиа. Неw Делҳи: И.С. Публиcатионс, 2001. ИСБН 8190125400. ОCЛC 47863742.
- ↑ „Сауди Арабиа'с Cроwн Принcе ревеалс прожеcт 'ТҲЕ ЛИНЕ' ин футуристиc cитй оф НЕОМ“ (10-январ 2021-йил).
- ↑ „Табūк | Сауди Арабиа“ (инглизча). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 11-апрел 2019-йил.
- ↑ „Табоук Cитй Профиле, Сауди Арабиа“ (инглизча). Тҳе Сауди Нетwорк. Қаралди: 4-май 2017-йил.
- ↑ „Ҳежаз раилwай“, Wикипедиа (инглизча), 9-май 2021-йил, қаралди: 2021-05-25
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Тҳе Ҳижаз Раилwай“ (инглизча). www.висицауди.cом. Қаралди: 25-май 2021-йил.
- ↑ „тҳе лист оф алл говернорс оф Табук Провинcе“. Министрй оф Интериор. 2011-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-май 2012-йил.
- ↑ „Табук“ (эн-ус). www.саудитоурисм.са. 11-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-август 2022-йил.
Ҳаволалар
- Тҳе-Сауди.нет, Табук сайтида
- Табукдаги Саудия Арабистони ахборот ресурси, расмлар билан (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-08-13 санасида архивланган)