Рақамли виуэла табулатураси. Мигуэл де Фуэнллананинг „Орпҳениcа Лйра“ (1554) китобидан. Қизил рақамлар билан қўшиқчи ижро этадиган қисм берилган.

Табулатура (лотинча: табула — тахта, жадвал) — нота ёзувининг илк шаклларидан[1]. Табулатура муайян мусиқа асбобига мўлжалланган бўлиб, унда мусиқа асари жадвал шаклида, мусиқий товушлар эса ҳарфлар, рақамлар ва бошқа махсус белгилар ёрдамида ифодаланади. Бу ёзув одатда пардали торли асбоблар учун қўлланади.

Тарихи

Мусулмон Шарқи мусиқа илмида табулатура Х асрдан маълум. Форобий, Сафиуддин ал-Урмавий, аш-Шерозийлар уд учун, Комил Хоразмий танбур пардаларига мослаштирилган табулатураларни яратган. Европада ХИВ—ХВИИИ асрларда қўлланилиб, орган, лютня, клавир каби чолғулар учун мўлжалланган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ "Табулатура". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 2000-2005.