Табун (немисча Табун) (CҲ3)2Н (C2Ҳ5О)П(О)CН — сианофосфат кислота диметиламидининг этил эфири. Мол. м. 162,13. Рангсиз суюқлик; суюқланиш температураси —50°, қайнаш температураси 230° га яқин (парчаланади), учувчан, зичлиги 1087 кг/м³ (20° да). Сувда оз, органик эритувчиларда яхши эрийди. Фосфор оксихлорид РОС13 га диметиламин гидрохлорид, этил спирти ва калий сианид таъсир эттириб олинади. Табун нервни фалажлайдиган заҳарловчи модда. Ҳаводаги миқдори 0,3 мг/л бўлганда 1 мин.да, 0,01 мг/л бўлганда 2 мин.да, консентрацияси 50 — 70 мг/кг ли суюқ томчи ҳолдагиси терига текканда кучли заҳарланиш рўй беради ва ўлимга олиб келади. Табундан сақланишда противогаз ва ҳимоя кийими кийиш зарур.