Tadrij
Тадриж (арабчада — босқичмабосқич илгарилаш, юксалиш) — мумтоз шеъриятдаги бадиий усуллардан бири; шеърда, асосан, ғазалларда муайян образ (ёки тушунча)ни ўхшатишлар воситаси билан даражамадаража ривожлантириб боришдан иборат. Т. кўпинча мусалсал (занжир ҳосил қилувчи, силсилали) ва воқеабанд (сюжетли) ғазалларга хос бўлиб, бунда китобхон кўз ўнгида бир образ, тушунча ёки ҳолатнинг ўхшатишлар силсиласи орқали ифодаланган мукаммал бадиий тасвири намоён бўлади. Масалан, Навоийнинг:Ёрдин айру кўнгул мулке дурур султони йўқ,Мулкким султони йўқ, жисме дурур ким, жони йўқ.байти билан бошланадиган ғазалида ёрдан ажралган кўнгилнинг ҳолати ҳақида сўз боради. 1-мисрада ёрдан ажралган „кўнгил“ „султонсиз мамлакат“га ўхшатилса, 2-мисрада „султонсиз мамлакат“ „жонсиз жисм“га ўхшатилади ва ҳ. Ўхшатишлар ғазалнинг охиригача даражама-даража ривожлантириб борилади ва мукаммал композицияни вужудга келтиради: ёрдан ажралган кўнгил — султонсиз мамлакат — жонсиз жисм — гулу райҳонсиз кора туфроғ — маҳи тобонсиз қоронғу кеча…
Навоийдан бошқа мумтоз шоирлар ижодида ҳам Т. асосида яратилган воқеабанд ва мусалсал ғазаллар учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |