Taekvondo

Таэквондо (корейсча: 태권도) - корейс кураш тури ва Жанубий Кореянинг миллий спортидир. 2000 йилдан Олимпия ўйинлари таркибига киритилган.
Таэквондо (корейсча: таэ—оёқ, квон —қўл, до—йўл, яъни оёқ ва қўлларнинг қаракат йўли) — спорт кураши тури. Бунда эркак ва аёллар белгиланган майдончада ўз вазн тоифаларида (ҳимоя воситаларида) яккамаякка олишиш ва махсус машкларни бажариш маҳоратини намойиш этиш борасида якка ва жамоавий тарзда оёққўлларда зарбалар бериш ёки зарба харакатларини қайд этиш бўйича мусобақалашадилар. Т.да мусобакалар 2 йўналишда — Халқаро таэквондо федерацияси (ИТФ; 1966-йил тузилган, 140 дан ортиқ мамлакат аъзо) ва Жаҳон таэквондо федерацияси (WТФ; 1973-йил тузилган, 140 дан ортиқ мамлакат аъзо) йўналишларида ташкил этилади. Т. асли корейс халқининг кураш тури ҳисобланади. Милоддан 600 й. илгари кореислар жанг қилиш ва ҳимояланиш воситаси сифатида унинг усулларини қўллаганлар. Т.нинг ривожланишида субак, хваран ва бошқа кураш йўналишлари муҳим рол ўйнади.
Таэквондонинг ИТФ йўналишига 1955-йил КХДРда асос солинган. Бу йўналишда спортчиларнинг бошга тепиши, белдан пастга зарба бериш, умуман, тананинг рухсат этилган қисмига ҳам оёқ билан тўлиқ зарба бериш тақиқланган. Шунингдек, қўл билан ҳам кучли зарба беришга рухсат этилмайди. Мусобақалар (5 та вазн тоифасида) 2 бўлимда (ҳар бўлим 2 мин.дан, танаффус — 1 мин.) давом этади. Аник, зарбаларга очко берилади. Махсус машкларни бажаришга маълум вақт ажратилади ва ижро техникаси баҳоланди.
Таэквондонинг WТФ йўналишига 1961-йил Корея Республикасида асос солинган. 2000-йил таэквондо (WТФ) Сидней олимпиадаси дастуридан ўрин олди. Таэквондо (WТФ) спортчиларнинг қўлоёқларда тананинг белдан юқори, олд қисмига зарбалар беришига рухсат этади. Мусобакалар (8 вазн тоифасида) спортчиларнинг ҳимоя воситаларини кийган ҳолида ташкил қилиниб, 3 бўлимда (ҳар бўлим 3 мин.дан, танаффуслар — 1 мин. дан) давом этади. Аниқ зарбаларга очко берилади. Ғолиб нокаугга ёки очколар кўплигига қараб аникланади.
Ўзбекистонда таэквондо (ИТФ) 1989-йилдан оммавийлашди. Ўша йили Ўзбекистон таэквондо (1ТФ) федерацияси тузилди ва ИТФра қабул қилинди. Бу федерация 2000-йилда Ўзбекистон таэквондо (ИТФ) миллий ассоциацияси номи билан қайта рўйхатдан ўтди. Унинг вилоятларда бўлимлари тузилган, 40 дан зиёд таэквондо (1ТФ) клублари фаолият кўрсатади. 200 дан ортиқ мураббий 50 мингдан кўпроқ Т.чи билан шуғулланмоқса (2004). ЎзРда таэквондо (ИТФ) мусобақалари мунтазам ўтказилади ва ўзбекистонлик спортчилар халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этишади. Пўлат Усмонов, Лазиз Ҳасанов, Валерий Пак, Александр Шубский, Виктор Николаев ва бошқа таэквондо (1ТФ) нинг Ўзбекистондаги дастлабки тарғиботчилари бўлишган. Эндиликда улар етакчилигида Ботир Мамедов, Дмитрий Ним, Насриддин Толипов, Шаҳноза Шуқратжонова, Алефтина Ким, Моисей Ногай каби ўнлаб спортчилар Осиё ва жаҳон чемпионатлари, нуфузли мусобақаларда совриндорлар қаторидан ўрин Олишди. Таэквондо (WТФ) Ўзбекистонда 1990-йилдан оммавийлашди ва ўша йили республика таэквондо (WТФ) федерациясига асос солинди. Бу федерация 1992-йилда Ўзбекистон таэквондо (WТФ) ассоциацияси номи билан кайта рўйхатдан ўтди ва 1993-йилда WТФра аъзо бўлди. Унинг вилоятларда бўлимлари бор, 10 та шаҳар таэквондо (WТФ) клуби, туманлардаги тўгаракларида 200 га якин мураббий 17 мингдан зиёд Т.чи билан машғулот олиб боряпти (2004). Ўзбекистонда таэквондо (WТФ) мусобакалари мунтазам ўтказиляпти ва спортчиларимиз халқаро мусобақаларда ҳам қатнашяпти. Олек Пак, Адик Ли, Александр Шубский, Лазиз Ҳасанов, Алексей Кан ва бошқа таэквондо (WТФ) нинг юртимиздаги дастлабки тарғиботчилари бўлишган. Евгений Хан, Эдуард Хегай, Равшан Тошпўлатов, Умид Дадахонов, Санжар Мансуров, Наталя Микрюкова каби спортчилар Осиё ва жаҳон чемпионатлари, нуфузли мусобақаларда медалларни қўлга киритишган.
Тарихи
Кореяда япон ишғоли ҳамда Иккинчи жаҳон уруши тугаши билан 1945-йилдан бошлаб Сеулда квонлар деб аталувчи янги жанг санъати мактаблари очилади. Бу мактаблар корейс жанг санъати усталари томонидан япон ҳамда хитой жанг санъатлари бўйича асос солинган. Ўша даврда япон мустамлакачи ҳукумати қатағони туфайли маҳаллий спорт турлари (масалан Таэккеон) умуман унутилган эди. Одатда таэквондо атамаси 1940-50 йилларда квонлар томонидан машқ қилинган жанг санъати маъносини билдиради, бироқ у даврда таэквондо атамаси ишлаб чиқилмаган ва ҳар бир квон (мактаб) ўзига хос жанг қилиш услубини машқ қилар эди.
1952-йил Жанубий Корея президенти Синман Ри Корея Республикаси армиясининг 29-пиёдалар дивизияси зобитлари Чой Ҳонг-ҳи ҳамда Нам Тай-ҳилар томонидан намойиш этилган жанг санъати гувоҳи бўлади. У намойиш қилинаётган техникани Таэккеон деб нотўғри тушунади ва бу жанг санъатини армияга ягона тизим остида жорий этишга ундайди. 1955-йилдан бошлаб квонлар раҳбарлари Кореянинг ягона жанг санъатини яратиш имкониятларини жиддий муҳокама қила бошладилар. Ўшангача Танг Соо До японча канжи (唐手道) нинг корейсча ҳанжа талаффузидан фойдаланиб, корейс каратеси номини бериш учун ишлатилган. Таэ Соо До номи (跆手道) ҳам корейс жанг санъатини бирлаштирилган услубини тасвирлаш учун ишлатилган. Бу ном ҳанжадаги 跆 таэ „янчмоқ, оёқ ости қилмоқ“, 手 су „қўл“ ва 道 до „йўл, тартиб“ сўзларидан ташкил топган.
Чой Ҳонг Ҳи су „қўл“ сўзини 拳 кwон „мушт“ сўзи билан алмаштириб Таэ Кwон До номидан фойдаланишни қўллаб-қувватлади. Бу ном, президентнинг фикрига кўра, Таэккеон талаффузига энг яқин бўлган. Янги ном квонлар етакчилари орасида жуда секин тарқалди. Бу вақт ичида таэквондо Жанубий Корея ҳарбийлари томонидан фойдаланиш учун қабул қилинди, бу эса фуқаролик жанг санъатлари мактаблари орасида машҳурлигини оширди
1959-йилда корейс жанг санъатларини бирлаштиришга ёрдам бериш учун Корея таэквондо ассоциацияси ёки КТА (ўша пайтдаги Корея Танг Соо До ассоциацияси) ташкил этилди. Оҳ До квони (мактаби)дан чиққан генерал Чой КТАнинг бошқа аъзо квонларидан ўзининг Чан Ҳон услубидаги таэквондосини бирлаштирилган услуб сифатида қабул қилишларини хоҳларди. Бироқ, бу қаршиликка учради, чунки бошқа квонлар фақат битта квоннинг услуби эмас, балки барча услубларнинг мероси ва хусусиятларига эга бўлиш учун барча квонларнинг маълумотлари асосида ягона услуб яратилишини хоҳлашди. Бунга жавобан, Шимолий Кореяда таэквондони ўргатиш ва бутун Корея ярим оролини бирлаштириш борасидаги келишмовчиликлар билан бир қаторда, Чой 1966-йилда КТАдан ажралиб, Канадада ўз таэквондо услубини институтлаштирадиган алоҳида бошқарув органи — Халқаро таэквондо федерациясига (ИТФ — Интернатионал Таэкwон-До Федератион) асос солди.
Дастлаб, Генерал Чой билан яқин алоқаларга эга Жанубий Корея президенти Генерал Чойнинг ИТФга чекланган ёрдам кўрсатди. Бироқ, Жанубий Корея ҳукумати жанг санъатида Шимолий Корея таъсиридан қочишни истарди. Аксинча, ИТФ президенти Чой Ҳонг Ҳи ўз таэквондо услуби учун ҳар тарафдан, шу жумладан Шимолий Кореядан ҳам қўллов бўлишини хоҳларди. Бунга жавобан, 1972-йилда Жанубий Корея ИТФни қўллаб-қуввлашдан воз кечди. ИТФ алоҳида федерация сифатида ишлашда давом этди, кейинроқ қароргоҳини Канададаги Торонтога кўчирди. Генерал Чой ИТФ услубини ривожлантиришда давом этди, хусусан 1983-йилда Таэквондо энсиклопедиясини чоп эттирди. Чой нафақага чиққанидан сўнг, ИТФ 2001-йилда бўлиниб, кейин 2002-йилда яна учта алоҳида федерация тузди ва уларнинг ҳар бири шу ном остида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
1972-йилда КТА ва Жанубий Корея ҳукуматининг Маданият, спорт ва туризм вазирлиги таэквондо учун миллий академия сифатида Куккивонга асос солди. 1972-йилда КТА ва Жанубий Корея ҳукумати Маданият, спорт ва туризм вазирлиги Куккиwонни таэквондонинг янги миллий академияси сифатида ташкил этишди. Ҳозир Куккивон ҳукумат томонидан таэквондонинг бирлаштирилган услубини белгилаш нуқтаи назаридан КТА илгари амалга оширган кўп функцияларни бажаради. 1973-йилда КТА ва Куккивон Жаҳон таэквондо федерациясини (WТФ — Wорлд Таэкwондо Федератион, 2017-йилда Жаҳон таэквондоси (WТ) сифатида қайта номланди) ташкил этишни қўллаб-қувватлади. WТ мусобақаларида куккивон услубидаги таэквондо ишлатилади. Шу сабабли, Куккивон услубидаги таэквондо одатда WТ услубидаги таэквондо, спорт услубидаги таэквондо ёки Олимпия услубидаги таэквондо деб аталади, лекин аслида услуб WТ эмас, балки Куккивон томонидан белгиланади.
2021-йилдан бери таэквондо Олимпия ўйинларига киритилган учта Осиё жанг санъатларидан бири (қолган иккитаси дзюдо ва карате) ҳисобланади. Бу 1988-йил Сеулда бўлиб ўтган Олимпиадада намойиш тадбири сифатида бошланди, орадан бир йил ўтиб, Пан Америка ўйинларида медалли мусобақа кўринишида ташкиллаштирилди ва 2000-йилда Сиднейда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида расмий медаллар мусобақаси бўлди. 2010-йилда таэквондо Ҳамдўстлик ўйинлари спорт тури сифатида қабул қилинди.
Ҳаволалар
| Википедияда «Спорт» лойиҳаси бор |
- Жаҳон Таэквондо Федерацияси (WТФ)
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЭКВОН-ДО ИТФ МИЛЛИЙ АССОТСИАТСИЙАСИ
- Ўзбекистон Таэквондо WТ ассоциацияси (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-08 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |