Taftazoniy
Ушбу саҳифани Са’дуддин Тафтазоний билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Тафтазоний (тўлиқ исми Муҳаммад ибн Умар Саъдиддин атТафтазоний) (1322, Нисо яқинидаги Тафтазон қишлоғи — 1392-йил, 12-август, Самарқанд) — қомусий олим. Т. қарийб 30-йил (1340-йилдан 1372-йилгача) давомида Ҳирот ва Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларидаги мадрасаларда фалсафа ва мантиқдан дарс берган. Сўнгра Темур даъватига биноан Самарқандга келиб, саройда хизмат қилган ва умрининг охиригача шу саройда яшаб ижод билан шуғулланган. Т.нинг назарий мероси ўрта асрлар фанининг барча соҳаларини ўз ичига олган бўлиб, Қуръон тафсиридан бошқа асарлари араб тилида ёзилган. Буасарлардан ХИВ—ХВИ асрнинг 2ярмигача Мовароуннаҳр ва унинг атрофидаги мадрасаларда ўқув қўлланмаси сифатида фойдаланилган. Мантиқ, ҳуқуқ, математика, астрономияга доир асарлар ёзган. Бизгача „Шарҳ алақоид“ (Абу Ҳафс Насафийнинг „Ақоид анНасафий“ асарига шарҳ) „Таҳзиб алмантиқ валкалом“ („Мантиқ ва каломга сайқал бериш“), „асСаъдия“ (ХИИИ аср охири ва ХИВ аср 1ярмида яшаган Котибийнинг мантиққа оид „ашШамсия“ рисоласига ёзилган шарҳ), „алмутаввал“ (Нутқ санъатига оид „Кенг талқин“), „Мухтасар алмаоний“ (риторикага оид „Қисқача маънолар“), „алИршод алҳодий“ (араб тили грамматикасига оид „Йўл бошловчи раҳбар“), „Мақосид аттолибин“ (фалсафа ва каломга оид „Толиби илмларнинг мақсадлари“), „Рисола фи завое алмусаллас“ („Учбурчакнинг бурчаклари ҳақида рисола“) каби асарлари етиб келган. Т. ўзидан оддин ўтган мутафаккирларнинг асарларига турли шарҳлар ёзган. Жумладан Найсабурийнинг „Арифметика ҳақида қуёший рисола“ асарига 2та шарҳ ёзган: биринчиси — „Қуёш рисола“ (1389), иккинчиси — „Учбурчак бурчаклари ҳақида рисола“ бўлиб, биринчисининг геометрик қисмини шарҳлайди.
| Тафтазоний |
|---|
Адабиёт
- Маънавият юлдузлари, Т., 2001.
Севара Сабурова.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |