Taftish
Тафтиш — 1) бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқа юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув; 2) корхона, компания, ташкилот, муассасалар молияхўжалик фаолиятини, мансабдор шахсларнинг хизмат фаолиятини, ҳужжатлар, бюджет муассасаларида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши; бухгалтерия ёзувларининг тўғри юритилишини текшириш; назорат қилиш омилларидан бири. Тафтишнинг умумий тартиби ва вазифалари ҳукумат қарорлари ва тегишли назорат идораларининг қўлланмаларида, компания, фирма уставларида белгилаб кўйилади. Қонунлар, низомлар, йўриқномаларга риоя қилиниши, ҳужжатларнинг тўғрилиги ва уларда ҳақиқий аҳвол обектив акс эттирилгани, қоидабузарликлар, соликларнинг тўғри тўланганлиги, ҳужжатлар бўйича қайд этилган товармоддий бойликларнинг мавжудлиги тафтиш қилинади. Режалаштирилган ишларнинг бажарилишини текшириш; хўжалик операцияларининг қонунга мувофиклиги, молия ва смета интизомига риоя қилинишини текшириш; давлат ёки хўжалик мулкининг ҳимоя қилинишини назорат қилиш, бухгалтерия ҳисобининг тўғрилиги ва бухгалтерия ёзувларининг сифатли расмийлаштирилишини текшириш муҳим аҳамиятга эга. Ваколатли давлат органлари, махсус аудит фирмалари (қаранг Аудиторлик хизмати), аксиядорлик жамиятларининг тафтиш комиссия (қўмита)лари томонидан ўтказилади. Тафтишнинг тезкор (мунтазам, даврий ўтказиладиган), ялпи (комплекс, ҳар томонлама), режали ва бошқа турлари бор. Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 24 декабрда қабул қилинган. „Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида“ қонунида тафтиш ўтказишнинг тартиби ва ҳуқуқий асослари белгилаб берилган.
Нурмуҳаммад Жўраев
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |