Тагаллар (ўзларини — тагалог деб аташади — Филиппиндаги халқ, Лусон марказий ва жан. қисмининг асосий аҳолиси. 15,4 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Тагал тилида сўзлашади, бой адабиётга эга. Диндорлари — католиклар. Асосий машғулоти — деҳқончилик, балиқ овлаш. Тагаллар асосан, денгиз соҳили, дарё водийлари, кўл атрофларида яшайдилар („Т.“ айнан — сув бўйида яшовчилар, номи шундан).