Tahrir
Таҳрир — матбуотда босиш, радио, телевидениедан ўқиш, кўрсатиш ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган матннинг таҳририят ходими (муҳаррир, адабий ходим ва бошқалар) томонидан ишланиш жараёни. Шартли равишда адабий, илмий, сиёсий Т. фарқланади. Асарнинг мазмуни устидаги Таҳрир илмий ва сиёсий Т. ҳисобланса, қўлёзманинг шакли (композицияси ва услуби) устидаги Т. адабий Т. ҳисобланади. Амалиётда Таҳрир ягона ижодий жараён бўлиб, муаллифнинг ўзига хос услубини сақлаган ҳолда мазмун ва шаклда мукаммалликка эришиш мақсадига қаратилади. Нашрни бадиий безаш ва безак материалларини тайёрлаш жараёни бадиий Т., матнни матбаада қандай териш (шрифт тури, ўлчами ва бошқалар), қандай саҳифалаш ва бошқаларни белгилаб бериш техник Т. дейилади. Ноширликда китоб қўлёзмасини тайёрлашда муҳаррир бадиий ва техник муҳаррирлар билан бирга ижодий иш олиб боради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |