Tahrirchi
Таҳрирчи – ўзбек тилидаги матнлар учун ақлли клавиатура иловаси[1]. Бу дастур ўзбек тилида тез ва тўғри ёзишни осонлаштириш учун яратилган бўлиб, хатоларни автоматик тўғрилаш ва сўзларни тугаллаб бериш имкониятини тақдим этади. Илова Инҳа университети[2] талабалари томонидан ишлаб чиқилган ва Андроид операцион тизими учун мўлжалланган. Мазкур дастур АКТ вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари томонидан ташкил этилган „мГовАwард“ танловида иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаган ва 50 минг доллар миқдоридаги мукофот билан тақдирланган[3]. „Таҳрирчи“ иловаси Котлин дастурлаш тилида ёзилган.
Манбалар
- ↑ „Таҳрирчи: талабаликда яралган ғоя қандай қилиб Миcрософт билан интеграцияланган стартапга айланди“ (уз) (8-ноябр, 2023). Қаралди: 2024-йил 6-ноябр.
- ↑ „“Лойиҳамизга ҳеч ким пул беришни истамаганди” - ақлли клавиатура билан грант ютган талабалар“ (уз) (2022-йил 30-июл). Қаралди: 2024-йил 6-ноябр.
- ↑ „Таҳрирчи: как студенческая работа превратилась в стартап, который интегрирован с Миcрософт“ (ру) (27-июн 2023). Қаралди: 2024-йил 6-ноябр.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Таҳрирчига тегишли иқтибослар мавжуд. |