Tailand
Ушбу мақоланинг номи Ўзбекистон миллий энсиклопедиясида (2000-йил) Таиланд деб белгиланган. Унинг номини ўзгартириш лозим деб ҳисобласангиз мунозара саҳифасида мурожаат қолдиринг. |
Таиланд (тайча: Тҳаи), Таиланд Қироллиги (тайча: Аначак Тҳаи, таилар тилида Пратет-Таи) – Жануб-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой яриморолининг марказий қисми ва Малакка яриморолининг шимолий қисмида жойлашган давлат. Майдони - 514 минг км². Аҳолиси - 71,6 млн. киши (2026). Пойтахти – Бангкок шаҳари. Маъмурий жиҳатдан 73 вилоят (чангwад)ра бўлинади.
Таиланд Қироллиги ราชอาณาจักรไทย (Ратча-аначак Тҳаи) | |
|---|---|
| Шиор: йўқ | |
| Мадҳия: Cивил: Пҳленг Чат | |
|
| |
| Пойтахт | Бангкок |
| Энг катта шаҳар | Бангкок |
| Расмий тил(лар) | тайча |
| Ҳукумат | Конституциявий монархия |
• Қирол |
Бҳумибол Адулядеж |
• Бош вазир |
Прают Чан-Оча[1] |
| Конституциявий монархия (1932) | |
| Майдон | |
• Бутун |
514 000 км2 (50-ўрин) |
• Сув (%) |
0,4 |
| Аҳоли | |
• 2013-йилги рўйхат |
70 498 494 (20-ўрин) |
| • Зичлик | 130,5/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2013-йил рўйхати |
• Бутун |
$964,5 млн. |
• Жон бошига |
$14 340 |
| Пул бирлиги | Баҳт (ТҲБ) |
| Вақт минтақаси | УТC+7 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+7 |
| Қисқартма | ТҲ |
| Телефон префикси | 66 |
| Интернет домени |
.тҳ .ไทย |
|
| |
Давлат тузуми
Таиланд – конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 2016-йил 27-сентабрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – қирол (1946-йилдан Пумипон Адулядет). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий ассамблея (2 палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Ҳудудининг ярми паст текислик, қолгани деярли тоғлик (Кхунтхан, Танентаунжи ва бошқалар)дан иборат. Таиланднинг шарқини Корат платоси эгаллайди. Фойдали қазилмалардан қалай, волфрам, рух, ёнувчи сланец, қўрғошин, плавик шпат, темир, марганес рудалари, сурма, барит, асил тошлар, қўнғир кўмир, калий ва тоштуз, газ, нефт конлари бор. Иқлими субекваториал, муссонли. Ўртача йиллик температура текислик ва тоғолди ҳудудларида 22—29°, қишда шимолий тогъларда —10°, —15° гача пасаяди. Йиллик ёғин 1000–2000 мм. Асосий дарёси – Менам Чао Прая (Менам). Таиланднинг шарқий ва қисман шимоли-шарқий чегарасида Меконг, ғарбий чегарасида Салуин дарёлари оқади. Пинг ва Мун дарёлари хавзасида йирик сув омбори бор. Мамлакат ҳудудининг 60% га яқини ўрмон билан қопланган. Малакка ярим орол ва Корат платосининг қизил ва сариқ латерит тупроқли ерларида қалин, кўп ярусли (50–60 м баландликдаги) субекваториал нам ўрмонлар, шимолдаги қизил тупроқли ерларда тропик ўрмонлар катта майдонни эгаллайди. Жанубида бамбукзорлар, Корат платосида саванна ва бутазорлар, дарё водийларидаги ўтлоқи тупрокларда ҳам ўрмонлар бор. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: Таиланд рамзи бўлган оқ фил (аксарияти хонакилаштирилган), одамсимон маймун (гиббон), лемур, малайя айиғи, қоплон, йўлбарс, тўнғиз, олмахон, шимолдаги тоғларда кийиклар бор. Қушлардан тустовуқ, товус, тўтиқуш, ёввойи товуқ ва бошқа, ботқоқликларда қарқара, сиём қизилтомоқ турнаси учрайди. Илоннинг 100 га яқин, калтакесакнинг 75 га яқин, капалакнинг 500 га яқин тури бор. Дарёларида балиқ, тимсоҳ кўп. Кхауяй, Тхунгсаленглуай ва бошқа миллий боглари, кўпгина қўриқхоналар бор.
Аҳоли
Аҳолисининг 3/4 қисмини тай гуруҳига мансуб халқлар (сиём ёки кхонтай ва бошқалар), 1/5 қисмини лаолар ташкил этади. Мамлакат жанубда малайялар, ғарби ва жануби-ғарбида каренлар, монлар, жануби-шарқда кхмерлар яшайди. Расмий тил – тай тили. Расмий дин – буддавийлик. Малайялар исломга, хитойлар будда ва даосизмга эътиқод қилади. Католик ва протестантлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси – 18,3%. Йирик шаҳарлари, Бангкок, Чиангмай, Чонбури.
Тарихи
Таиланд ҳудудида одам палеолит давридан яшайди. Милодий И-ИИ асрларда монларнинг дастлабки давлати вужудга келган. ХИИИ асрда шимолдан келган таи қабилалари монлар билан қўшилиб кетган; биринчи йирик таи давлати – Сукотаи барпо этилган (1238). 1350-йилда асос солинган Аютия (Сиём) қироллиги унинг ўрнини эгаллаган. ХВИ ва ХВИИИ асрларда Сиём Бирма билан уруш олиб борган ва бироз вақт унга тобе бўлиб қолган. Озодлик курашига ХВИ асрда Наресуан, ХВИИИ асрда Таксин бошчилик қилган. ХИХ аср ўрталарида Сиём Буюк Британия, Франсия, АҚСҲ билан тенг ҳуқуқли бўлмаган битимлар тузган. ХИХ аср Охири – ХХ аср бошларида ер ислоҳоти ва бошқа ислоҳотлар ўтказган. 1932-йил давлат тўнтариши натижасида конституцияли монархия эълон қилинган. 1939-йил мамлакат Таиланд деб юритила бошлади. 1940-йил Таиланд билан Япония ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. 1942-йил январда Таиланд АҚСҲ ва Буюк Британияга уруш эълон қилди. 1943-йилга келиб мамлакат амалда Япония томонидан оккупация қилинди. Таиландда озодлик кураши кучайди. „Озод Тай“ оммавий яширин ҳаракати ташкил топди. 1945-йил 19-августда Таиланд Японияга қарши урушаётган коалиция давлатларига сулҳ таклиф этди. Урушдан кейинги йилларда мамлакатда бир неча марта ҳарбий тўнтариш бўлиб, нотинчлик ҳукм сурди, ҳукуматлар алмашиниб турди. 1991-йилги ҳарбий тўнтариш (1932-йилдан буён 17-тўнтариш)дан сўнг Жамоат тартибини сақлаш миллий кенгаши ҳокимият тепасига чиқди. Таиланд – 1946-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 5 декабр – қирол туғилган кун (1927). Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 26-декабрда тан олган ва 1992-йил 6-майда дипломатия муносабатларини ўрнатган.
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Демократик партия (Прачатипат), 1946-йил асос солинган; Халқ партияси (Рацадон), 1986-йил тузилган; Маънавий куч партияси (Паланг там), 1988-йил ташкил этилган; Миллий тараққиёт партияси (Чат паттана), 1991-йил асос солинган; Янги умид партияси (Ванг май), 1990-йил тузилган; Бирдамлик партияси (Еккапап), 1989-йил ташкил этилган; Адолат ва озодлик партияси (Серитхам), 1992-йил асос солинган; Тай миллий партияси (чат тай), 1974-йил собиқ ҳукмрон Таиланд халқи бирлашган партияси асосида ташкил этилган.
Таиланд меҳнат конгресси, 1975-йил тузилган; Тай касаба уюшмалари конгресси, 1982-йил ташкил этилган.
Хўжалиги
Таиланд ривожланган аграр-индустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 12%, саноатнинг улуши 39%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши – 49%.
Қишлоқ хўжалиги
Мамлакат ҳудудининг 38%и ишланади, шундан 1/5 қисми (2,6 млн. гектар) суғорилади. Асосий деҳқончилик ерлари Менам водийси ва Корат платосида жойлашган. Шоли, маккажўхори, тапиока, шакарқамиш, дуккаклилар, тариқ, батат, ер ёнғоқ, канакунжут, чой, кофе, каноп, какос палмаси, пахта, тамаки, зираворлар, ситрус мевалар, манго, ананас ва бошқа етиштирилади. Каучук олинадиган дарахтзорлар бор, пиллачилик ва сабзавотчилик ривожланган. Чорвачилигида қорамол, фил, чўчқа, парранда боқилади. Ички сув ҳавзалари ва денгизларда балиқ овланади. Ўрмонларда қимматбаҳо тур дарахтлар (тик, янг, сал, эбен, сандал ва қизил дарахт) тайёрланади.
Саноати
Минерал хом ашё захиралари негизида кончилик ривожланган. Қалай, қўрғошин, рух, волфрам ва марганес рудалари, нефт, плавик шпат, асбест, қимматбаҳо тошлар қазиб олинади ва қисман қайта ишланади. Ишлаб чиқариш. саноатининг асосий тармоқлари: озиқ-овқат (шоли оклаш, какос мойи, қандшакар ишлаб чиқариш. ва бошқалар) ва тўқимачилик (жутдан каноп йигириш ва тўқиш). Ёғочсозлик саноати ва каучукни дастлабки кайта ишлаш корхоналари бор. Асосан импорт хом ашё ва чала тайёр маҳсулотлар негизида нефтни қайта ишлаш, кимё, семент, қоғоз, металлургия, металлсозлик, автомобил йиғув ва бошқа корхоналар ишлайди. Йилига ўртача 74 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Ҳунармандчилик ривожланган. Асосий саноат марказлари: Бангкок, Чиангмай.
Транспорти
Транспорт йўли узунлиги – 4 минг км, автомобил йўллари узунлиги – 62 минг км. Даре ва денгиз транспорти ривожланган. Денгиз портлари: Бангкок, Пхукет, Саттахин. Бангкокда халқаро аэропорт бор. Таиланд гуруч, тапиока, каучук, қандшакар, қалай ва бошқа металл рудалари, асл тошлар, газлама экспорт қилади. Четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, машина ва ускуналар, кимёвий моддалар, қора металл ва истеъмол моллари сотиб олади. Япония, АҚСҲ, Сингапур, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо қилади. Таиланд билан Ўзбекистон Республикасининг 2002-йилги товар айланмаси 7,1 млн. АҚСҲ долларини ташкил қилди. Пул бирлиги – бат..
Тиббий хизмати
Таиландда давлат тиббий муассасалари билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам бор. Врачлар 4 та олий тиббиёт мактабида тайёрланади.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга мажбурий бепул таълим жорий қилинган. 1977-йилдан умумий таълим мактабининг янги тизими қабул этилган: бошланғич мактаб 6 йил, ўрта мактаб 6 йил Дарслар тай тилида олиб борилади. Хусусий мактаблар ҳам бор. Таиландда 13 университет, жумладан, Бангкокдаги Чулалонгкорн (1917), Таммасарт (1933), Касецарт (1943) унтлари, Чиангмай шаҳрида университет, бир қанча институт ва коллеж бор. Илмий муассасалари: Бангкокда Сиём илмий жамияти, университетларҳузуридаги илмий тадқиқот марказлари, қишлоқ хўжалиги, экология ва бошқа илмий тадқиқот институтлари. Айрим илмий ишлар хорижий ва халқаро жамғармалар томонидан пул билан таъминланади. Бангкокда Миллий кутубхона (1905), Таммасарт ва Чулалонгкорн унтларининг кутубхоналари, Миллий музей бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Таиландда тай, хитой, инглиз тилларида ўнлаб газета ва журналилар нашр этилади, муҳимлари: „Бангкок пост“ („Бангкок почтаси“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1946-йилдан), „Дейли нюс“ („Кундалик янгиликлар“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1964-йилдан), „Нейшн“ („Миллат“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1971-йилдан), „Сиам рат“ („Сиём мамлакати“, тай тилида чиқадиган кундалик кечки газета, 1950-йилдан), „Сиамрат уикли ревю“ („Сиём мамлакатининг ҳафта янгиликлари“, тай тилида чиқадиган ҳафталик), „Синсян жибао“ („Янгиликлар“, хитой тилида чиқадиган кундалик газета, 1946-йилдан), „Таи рат“ („Тай давлати“, тай тилида чиқадиган кундалик газета, 1956-йилдан). Таиланд ахборот агентлиги (ТНА) – миллий ахборот маҳкамаси, 1977-йил тузилган. Радиоэшиттириш 1938-йилдан, телекўрсатув 1955-йилдан бошланган. Таиланд миллий радиоэшиттириш хизмати ва Таиланд телевидениеси ҳукумат назоратида.
Адабиёти
Тай оғзаки ва ёзма ижодиётининг дастлабки ёдгорликлари ХИИИ аср охирига оид. Улар тошларга ёзилган йилномалардан иборат. Мустақил бадиий ижодиёт тарзидаги адабиёт ўрта асрларда юзага келди. Бу давр адабиёти ҳинд адабиётининг таъсирида ривожланди. Буддавийликнинг ижтимоий ҳаётдаги ҳукмронлиги адабиётда ҳам ўз аксини топди. Ҳукмдорларни таърифловчи мадхиялар ва диний ривоятлар асосий ўрин олди. ХВИИИ аср охирида дунёвий мавзуга бурилиш бошланди. Дастлабки насрий асарлар яратилди („Рачатират“, 1785 ва „Уч қироллик ҳукмронлиги“, 1802). ХИХ аср ўрталарида адабий асарлар тилини халққа яқинлаштириш ва тақдидгўйликдан воз кечиб, миллий адабиётни камол топтириш ҳаракати бошланди. Сунтон Пу ижоди бунга мисол бўлади. ХХ асрнинг 20—30-йилларида реалистик йўналиш юзага келди, шу руҳдаги ҳикоя, қисса, романлар пайдо бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин адабиётда оилавий турмуш мавзуси устунлик қила бошлади. Сибурапнинг „Келажакка тик боқиб“ (1955), Сена Саувапонгнинг „Иблис“ (1957) романлари, Суват Варадилок ва Лао Кхамхомнинг ҳикояларида ўткир ижтимоий муаммолар кўтарилди. Акат Дамкенг, Луанг Вичит Ватакан, Малай Чупинит, Макат Тянраёнг, адиба Докмайсот ва бошқа инсоннинг аҳволруҳиятидаги зиддиятларни ифодаловчи асарлар ёзишди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Таиланд ҳудудида милоднинг дастлабки асрларидан монларга, бироз кейинги даврдан кхмерларга мансуб ибодатхоналар (Лампхун ва Чиангмайда) сақланган. ХИИИ асрдан буддавийлик руҳидаги миллий санъат шаклланди. Шу даврда диний мажмуаларнинг тайларга хос типи – „вата“ вужудга келди. Саванкхалокдаги Чанг Лом (ХИИ аср), Сукотаидаги Махатат (Сукхотхай, 1345) „вата“ ибодатхоналари шу жумлага киради. Сиём давлати равнақ топган давр (ХИВ-ХИХ асрлар)да тўғри бурчакли режалар асосида шаҳарлар барпо этилди, атрофи ғишт девор билан ўралди, Бангкок, Аютия ва бошқа шаҳарларда мураккаб шаклли „вата“ ва саройлар қурилиб, рангбаранг кошин ва расмлар билан ўймакорлик усулида зийнатланди. Шунингдек, Бангкокда қирол Чакри сулоласи катта саройи (ХВИИИ аср), Ражабопит ибодатхонаси (ХВИИИ аср ўрталари), Бенгамабопит мармар ибодатхонаси (1900) яратилди. ХИХ аср охиридан замонавий европача ва америкача услубдаги банк, меҳмонхона, маъмурий бинолар курила бошлади. 1950—1970 йилларда меҳмонхона, банк, замонавий маъмурий бинолар қуриш янада авж олди.
Неолит ва жез даврларидан Квай дарёси водийсида даҳмаларга қопланган сополлар, қояларга ишланган расмлар, милоднинг дастлабки асрларидаги Будданинг маҳобатли ҳайкаллари сақланган. Миллий санъат ХИИИ асрдан шакллана бошлади. ХИВ-ХИХ асрларда ҳайкалтарошлик равнақ топди. ХИХ аср охиридан Европа ва Америка санъатининг таъсири сезилди. ХХ асрнинг 2-ярмида илғор санъаткорлар (рассомлардан Фуа Харабитак, Тави Нандакван, ҳайкалтарош Хъен Йимсари, график Манита Пу Ари) замонавий анъаналарга эргашган ҳолда миллий санъат анъаналарини ҳам сақлаб қолишга интилдилар. Амалий безак санъатининг ҳар хил турлари: локли рангтасвир, чармдўзлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, бадиий тўқувчилик ривожланган.
Мусиқаси
Таиландда диний маросим ва байрамлар, тўй, фарзанд туғилиши ва бошқа қадимдан қўшиқ ва мусиқа билан нишонланади. Фонг си деб аталган тарихий балладалар кенг ёйилган. Тўй қўшиқлари хат лион жанри таркибига киради. Мусиқий чолғу асбоблари хилма-хил: 2 торли скрипка (сау дуонг ва сау о), 3 торли скрипка (сау сам сай), 3 торли уд (сёунг), ситра (кхим), флейта (кхлий), дамли най (пинай), барабанлар (тхон, рамана, кхлонг), гонглар, ксилофон (рападек) ва бошқа ХИХ аср охирида европача мусиқа ва чолғу асбоблари кириб кела бошлади. ХХ асрнинг 50-йилларидан миллий мусиқий маданиятни юксалтириш ҳаракати бошланди. Замонавий композиторлардан Монтри Трамоте, Нарис, хонандалардан У. Сукантхамалаи, Т. Айлин, чолғучилардан Таиланд Конглаитонг, Н. Тайминлар машҳур.
Театри ва киноси
Таиланднинг мумтоз театри ҳиндларнинг „Рамаяна“ эпосидан бошланган. ХВ асрда тайлар бу асарнинг „Рамакиян“ деб аталган варианти асосида кон, нанг, лакон томошаларини яратдилар. Кон – ниқобли пантомима театри бўлиб, барча ролларни эркаклар ижро этади. Ниқобларда қаҳрамонларнинг қиёфаси тасвирланган бўлади (оч кўк ранг – Рама, оқ ранг – Хонуман ва бошқалар). Актёрлар гапирмайди, матн саҳна орқасидан ўқиб турилади. Томошалар оркестр ва қўшиқчилар жўрлигида олиб борилади. Нанг – фонус театри. Иштирокчиларнинг гавдалари буйвол терисидан қора ва рангдор қилиб ясалади. Томоша пайтида актёрлар иштирокчиларнинг ҳаракатини қироат билан тушунтириб борадилар. Аксарият ҳолларда турмушдан олинган саҳналар кўрсатилади. Лакон – тайларнинг мумтоз драмаси бўлиб, ундаги матнни актёрларнинг ўзи гапиради. Кичик хор эса воқеаларни изоҳлайди, қаҳрамонларга таъриф беради. Бу театрда рақс асосий ўринда бўлади. Лаконнинг лике ва нора турлари ҳозирги замон томошаларида яшаб келмоқда. Таиландда доимий театр йўқ. Нафис санъат департаменти ҳузурида ҳаваскорлар труппаси ташкил этилган. Таиландда ҳар йили 50—70 бадиий филм яратилади. „Шер наъраси“ (режиссор С. Жаручино) ва „Қуролланган киши“ (режиссор Ю. Чатри) филмлари шу жумлага киради.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |